Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 1-чоракда ўқувчилар онлайн ўқишади, 2-чорак бўйича масала кўриб чиқилади

Биринчи чоракда ўқувчилар онлайн тарзда ўқишни давом эттиришади, деди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев.

Унга кўра, мактаблар ва болалар боғчаларини ишини қайта фаоллаштириш тўғрисида қарор эпидемия ҳолатини кузатиб бориб, Таълим ва фан вазирлиги билан биргаликда қабул қилинади.

“Иккинчи чоракдаги ўқув жараёни масаласи қўшимча равишда кўриб чиқилади. Эҳтимол, маҳаллий ҳокимият ва маъмурият эпидемиологияга қарши махсус комиссияларнинг қарорлари тўғрисида шаҳар ва туман даражаларида қарор қабул қилиши керак «, – деди Нурбўлўт Усенбоев.

Сентябрь ойида мактаб ёшидаги болалар орасида 34 та тожливирус ва 14 та пневмония ҳолатлари қайд этилди. Октябрь ойида уларнинг сони уч баравар кўпайди – 110 болада тожливирус ва 9 болада пневмония тасдиқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ