Ўш шаҳрида ўтган кун давомида яна 67 киши тожливирус билан қайд қилинган. Бир кунда 20 киши касалхоналардан чиқарилган. Инсон ўлими қайд қилинмади.
Пандемия бошланганидан бери Ўш шаҳрида COVID-19 ташхиси жами 4117 кишига қўйилган. Уларнинг 1531 нафари пневмония билан касалланган.
Жами 3175 киши касалликдан соғайиб, касаллик туфайли 56 бемор вафот этди.