Қирғизистонда йил охирига қадар 60 та мактабни қуриш ва таъмирлаш ишлари якунланади

2020 йилнинг охиригача Қирғизистонда 60 та мактабни қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари якунланади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Қубатбек Бўрўнов 1 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унга кўра 53 та мактаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилмоқда, уларнинг 14 таси коррупцияга қарши кураш натижасида қопланган маблағларни ўтказиш учун очилган Ягона депозит ҳисобварағи ҳисобидан қуриб битказилади. Шунингдек, Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 та объект қурилмоқда.

“2020 йилги давлат бюджетидан 97 мактаб учун 958 миллион сом ажратиш кўзда тутилган эди, айни вақтда эса 748 миллион сўм қурилиш ишлари учун ажратилган. Ягона депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан 3 та объект учун 110 миллион сом тўлаб берилди.

Ушбу 1,5-2 минггача ўқувчини сиғдира оладиган йирик мактабларни қуриш учун Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 миллион сом ажратилган», – деди Бўрўнов.

Бош вазир, шунингдек, 1-6 синф ўқувчилари учун мактабларнинг очилиши масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бир кун аввал ҳукумат 6 октябрдан мактаб ўқувчиларининг бир қисми таълим муассасасига қайтиши мумкинлигини айтди.

«Мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналарни қишки мавзумга тайёрлаш бўйича маҳаллий ҳокимиятларга аллақачон кўрсатмалар берилган. Ўқувчилар касал бўлиб қолиши мумкин бўлган совуқ мактаблардаги иситиш тизимидаги муаммоларни тезроқ ҳал қилиш керак. Агар маълум мактабда совуқ бўладиган бўлса, бу муассасада ўқишни бошлаш шарт эмас. Ҳар бир вилоят раҳбарлари барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўзлари қарор қабул қилишади», – деди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан бошлаб тожливирус тарқалиш хавфи муносабати билан Қирғизистон мактаб ва олийгоҳларида карантин эълон қилинди. Талабалар ва мактаб ўқувчиларини ўқитиш онлайн таълим тизимига ўтказилди. Сентаябрь ойидан анъанавий таълим фақатгина 1 синф ўқувчилари учун бошланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ