7-11-синфлар ҳозирча онлайн тарзда ўқишади

Мактабда ўқиш жараёнини жонлантириш – ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 1-октябрь куни бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, кеча республика штабида ушбу масалани кўриб чиқилиб, штаб аъзолари қарори билан ўқув жараёнини жонлантиришга рухсат берди.

“Болалар ўқишлари керак. Болаларнинг тарбиявий томони, мактабдаги таълим даражаси пасайиши мумкин. Шунинг учун қарор Таълим ва фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабига биноан қабул қилинди », – деди Бош вазир.

Унга кўра, 1-синф ўқувчилари аллақачон белгиланган алгоритм бўйича ўқишмоқда. Энди 2-6 синфлар ўқишни бошлайди. Қолган синфлар ҳамон онлайн ўқиб туришади.

“Сабаби, катта шаҳарларда битта синфда 30-40 ўқувчи ўқийдиган синфлар мавжуд. Эпидемиологик шартларга жавоб бермайди. Таълим вазирлиги ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида айтиб беради «, – деди Бўрўнов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ