Қирғизистонда бир кунда 172 киши тожливирусни юқтирган

Қирғизистонда ўтган сутка давомида тожливирусдан Ўш вилоятида бир киши вафот этди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

1-октабрга кўра тожливируснинг 172 янги ҳолати қайд этилди. Уларнинг аксарияти Боткен вилоятида аниқланган.

Бишкек шаҳрида – 18;

Ўш – 11;

Чуй вилояти – 11;

Ўш вилояти – 21;

Талас вилояти – 1 та;

Иссиқкўл вилояти – 10;

Жалолобод вилояти – 23;

Боткен вилояти – 77 та ҳолат.

Вирус юқтирган одамларнинг умумий сони 46 841 кишини ташкил қилмоқда.

Айни пайтда 2338 бемор даволанмоқда. Уларнинг 871 нафари касалхоналарда, қолганлари уйда даволанмоқда.

Тожливирусдан соғайганлар 42 минг 983 киши,  вафот этганлар1 минг 65 кишини ташкил этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ