Мактаб ўқувчилари 2-9 ноябрь кунлари дам олишади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, I чорак 1-ноябрда тугайди. Кузги таътил 8 кун давом этади.
«Асосий ўқув дастурига кўра, мактаб таътиллари маълум бир вақтга тўғри келади. 1-чоракдан кейин таътил 2 ноябрдан 9 ноябргача давом этади. Саналар ўқувчиларнинг маълум бир чоракда ўтказган соатлари асосида ҳисобланади. ”
Маълумотларга кўра, иккинчи чорак 2020 йил 12 ноябрда бошланади.