Қирғизистонда 9 ойда қанча никоҳ рўйхатга олинди?

Қирғизистонда 2020-йилнинг 1-январидан 23-сентябригача 25664 та никоҳ расмий равишда рўйхатдан ўтказилди. Давлат рўйхатга олиш хизмати маълумотларига кўра, МДҲ давлатлари фуқаролари иштирокида 1194 та, чет эл фуқаролари иштирокида 39 та никоҳ қайд этилган.

2019-йилнинг худди шу даврида 33 минг 929 жуфтлик турмуш қурган эди.

Ҳар йили 24 сентябрь – Оила куни муносабати билан 15 жуфтлик никоҳларини расмий равишда рўйхатдан ўтказадилар.

Йил бошидан бери мамлакатда 113 минг 922 чақалоқ дунёга келган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ