Ўш шаҳрида 120 ўринли болалар боғчаси очилди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўш шаҳрининг Курманжон Датҳо муниципал бошқармалигида “Болажон” номидаги 120 ўринли замонавий болалар боғчаси очилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда.

Очилиш маросимида Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов, маъориф фаҳрийлари ва шаҳар турғунлари иштирок этди.

“Кеча Амир-Темур муниципал бошқармалигида 100 ўринли болалар боғчаси очилди. Бугун биз Юго-Восток микрораёнида 120 ўринли болалар боғчасини фойдаланишга топширмоқдамиз. Айни пайтда Оқ-Тилек ва Южний микрораёнларида ва Арек қишлоғида болалар боғчаси қурилмоқда. Мактаблар ва болалар боғчалари қурилиши тўхтамайди », – деди шаҳар мэри.

Болалар боғчаси маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «СК Лидер» МЧЖ томонидан қурилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ