Қирғизистонда сўнгги бир кун ичида COVID-19 вирусининг 127 та янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда республика штаби хабар бермоқда. Улар:
Бишкек – 19;
Ўш – 8;
Чуй вилояти – 4;
Ўш вилояти – 38;
Талас вилояти – 3;
Норин вилояти – 2;
Иссиқкўл вилояти – 4;
Жалолобод вилояти – 20;
Боткен вилояти – 29 та ҳолат.
Мамлакатда тожливирус инфекцияни юқтирганларнинг умумий сони 45 минг 757 га етди.
24-сентябр ҳолатига кўра, COVID-19 дан ўлганларнинг умумий сони 1063 кишини ташкил этди.
Касалхоналарда 591 бемор даволанмоқда, 1651 бемор уйда даволанмоқда.
Сўнгги бир кун ичида 101 киши тожливирусдан соғайди. Улар:
Бишкек – 15;
Ўш шаҳри – 13
Чуй вилояти – 9
Ўш вилояти – 17
Талас вилояти – 3
Иссиқкўл вилояти – 14
Жалолобод вилояти – 10
Боткен вилояти – 20 киши соғайди.
Айни пайтда тожливирус ва пневмониядан соғайганларнинг умумий сони 42005 кишини ташкил этади.