Ўшлик хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ОАВлари хабар бермоқда. 

Хонанда 1969 йилда  Ўш шаҳрида таваллуд топган. 

1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. 

1992 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси диктори бўлиб ишлаб келаётган эди. 

Унинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Манбаларнинг қайд этишича, хонанданинг вафотига юрак-қон томир хасталиклари сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ