Россия билан Қирғизистон авиақатновлар сонини кўпайтиради

Бишкекда Қирғизистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия билан парвозлар сонини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинганлигини айтди.

Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан парвозлар сонини кўпайтириш мумкинлигини айтди.

21-сентябрдан бошлаб Қирғизистон ва Россия ўртасида мунтазам рейслар тикланди. Дастлабки босқичда Бишкек-Москва-Бишкек йўналиши ҳафтада бир марта амалга оширилади. Қирғизистондан парвозлар «Avia Traffic Company» авиакомпанияси томонидан жума кунлари амалга оширилади.

Россияга борувчи қирғизистонликлар тожливирус учун тест натижаларини тақдим этишлари шарт.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ