Бугун, 1-сентябр куни Жалолобод вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги 474 мактаб биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очди.
Вилоят бўйича 22 минг 279 бола мактаб остонасига қадам қўйган.
Янги ўқув йили алгоритм бўйича назоратга олинади. 1-синф ўқувчиларнинг сони қисқартирилиб, улар жадвал асосида ўқитилади.
2-11 синф ўқувчилари масофадан ўқишни давом эттиришади.