Ўш шаҳрида 5 мингдан зиёд ўқувчи биринчи синфга борди

Бугун, 1-сентябрь куни Ўш шаҳрида жами 5350 ўқувчи биринчи синфга борди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот котиби Азамат Абсатаров маълум қилди.

Унга кўра, мактабда ўқиётган ўқувчилар карантин ва санитария қоидаларига риоя қилишлари шарт.

“Ўш шаҳрида жами 5350 ўқувчи биринчи синфга қадам қўйди. Барча мактабларда карантин ва санитария талабларига риоя қилинмоқда. Ўш шаҳрида 74 мингдан ортиқ ўқувчи бор. Уларнинг 69 минг нафари давлат мактабларида, 5349 нафари хусусий мактабларда таҳсил олади », – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ