Келинлар қўзғолонидаги Сотти тожливирусга чалиниб вафот этди

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ОАВлари ёзмоқда.

Маълум бўлишича, актриса тожливирусга чалиниб шифохонада даволанаётганди.

Дилбар Икромова 1947 йилнинг 17 июлида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида туғилган. У 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг (ҳозирги М.Уйғур номидаги Санъат институти) «Театр ва кино актёри» факультетини тугатган.

Актриса «Келинлар қўзғолони», «Чимилдиқ», «Дев билан пакана», «Девона», «Афғон», «Ойқиз эртаги» каби фильмлардаги роллари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаганди.

Дилбар Икрамова, шунингдек, моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди.

Дилбар Икромова 2001 йилда «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланганди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ