Ўшдаги барча стационарлар ёпилди

Ўш шаҳридада  пандемия туфайли вақтинчалик очилган барча касалхоналар ёпилди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсатаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кеча, 24-август куни 95 ўринли сўнгги шифохона ёпилган.

«Вазият барқарорлашгани сабабли куну-тунда  ишлаган 5 касалхонанинг барчаси ёпилди», деди у. Ҳаммаси яхши деб айтишдан йироқмиз. Бугун, 25 август ҳолатига кўра, яна 8 та ҳолат қайд этилди. Ўшда жами 18 та вақтинча касалхоналар ва шифохоналар очилган эди”, деди у.

Ўшда тожливирус қилинганидан буён 442 тиббиёт ходими касалликни юқтирган. Икки тиббиёт ходими касалликдан вафот этган.

«Ўш шаҳрида СOVID-19 вирусини юқтирганларнинг умумий сони 3387 кишига етди. 442 тиббий ходими вазифасини бажараётган вақтида касалликни юқтирган. Шаҳарда  тожливирусдан вафот этганлар сони 91 кишига етди.

Бугунги кунда касалхонада оғир касаллар йўқ », – деди Абсатаров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ