ФИФА президенти чегара очилгандан кейин Қирғизистонга ташриф буюради

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино халқаро авиарейслар тиклангач, Қирғизистонга келишга ваъда берди.

Қирғизистон футбол иттифоқининг матбуот хизматининг хабар беришича, 4-август куни Уюшма президенти Қанатбек Маматов Жанни Инфантино билан онлайн видеоконференцияда иштирок этди. Онлайн тадбирда Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол федерациялари президентлари ҳам иштирок этишди. Жанни Инфантино COVID-19 вабоси даврида ассоциацияларни ва ФИФА аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Қ. Маматовнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли миллий чемпионат форматини ўзгартиришга тўғри келди. Футзал бўйича мамлакат чемпионати якунланиб, Осиёдаги клублар ўртасидаги чемпионатида иштирок этадиган таркиб эълон қилинди. У ФИФА президентига Қирғизистонга ташриф буюришга ваъда берганини эслатди.

«Инфантино ваъдасини бажаришини ва халқаро рейслар тикланса  Қирғизистонга келишини айтди», деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ