Туркия ва БАА Қирғизистонга мунтазам рейсларни тиклайди

Музокаралар якунида Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари Қирғизистонга мунтазам рейсларни тиклайдилар. Қирғизистон транспорт ва йўллар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 7-август куни халқаро рейслар қайта тикланади.

Қайта тикланадиган йўллар:

• Avia Traffic Company компаниясининг Бишкек-Истанбул-Бишкек йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта, Бишкек-Анталия-Бишкек рейси ҳафтада бир марта;

• Turkish Airlines  Истанбул-Бишкек-Истанбул рейси ҳафтасига икки марта;

• Pegasus Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бишкек-Истанбул рейси ҳафтасига икки марта;

• Flydubai  Дубай-Бишкек-Дубай рейси ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Қирғизистонда  18-март куни тожливирус тарқалиши ҳақидаги дастлабки хабарлар тарқатилган ва 20-мартдан бошлаб давлат чегараси ёпилган. Ўшандан бери фақат чартер рейслари ташкил этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ