2020-йилнинг 30-июнь ҳолатига кўра Қирғизистоннинг ташқи ва ички қарзлари ҳажми
4 миллиард 773,92 миллион доллар ёки 362 миллиард 764,15 миллион сомга етди, деб Молия вазирлиги маълум қилди.
Шундан:
– 86 фоизи давлатнинг ташқи қарзи: 4 миллиард 106,72 миллион доллар ёки 312 миллиард 64.01 миллион сом;
– 14 фоизи ички қарз: 667,21 миллион доллар ёки 50 миллиард 700,14 миллион сом.
Давлат қарзи 2020-йилнинг 31-май ҳолатига кўра 4 миллиард 758,55 миллион долларни ёки 351 миллиард 27.58 миллион сомни ташкил этган эди.