Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда 11 бемор тожливирус туфайли вафот этди. Бишкекда – 5, Ўшда – 1, Чуй вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 1, Боткен вилоятида – 2, Жалолобод вилоятида – 1 киши ўлган.
Вабо бошлангандан бери 1438 бемор вафот этди.
5 август ҳолатига кўра мамлакатда 569 та тожливируснинг янги ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, Бишкекда – 190, Ўшда – 84, Чуй вилоятида – 45, Ўш вилоятида – 64, Талас вилоятида – 43, Норин вилоятида – 13, Иссиқкўл вилоятида – 41, Жалолобод вилоятида – 47. , Боткен вилояти – 42.
Вирусга чалинганлар сони 38 минг 110 нафага етди.
Шунингдек, охирги суткада 767 бемор тожливирусдан даволанди. Улар:
– Бишкек – 184;
– Ўш шаҳри – 65;
– Чуй вилояти – 104
– Ўш вилояти – 102
– Талас вилояти – 77
– Норин вилояти – 9
– Иссиқкўл вилояти – 80
– Жалолобод вилояти – 98
– Боткен вилоятида 48 нафар бемор соғайиб чиқишди.
Ушбу касалликдан жами 29 минг 510 киши бутунлай соғайиб шифохонадан чиқишган.