ЖССТ раҳбари пандемия қачон тугашини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тожливирус вабоси икки йилдан камроқ вақт ичида якунланишини айтмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус РИА Новости агентлигига маълум қилди.

1918 йилда Испания гриппи эпидемияси икки йил давом этган. Гебрейесус ўша эпидемияга нисбатан ЖССТнинг кўплаб технологиялари мавжуд эканлигини таъкидлади.

Йирик алоқалар билан вирус тезроқ тарқалади, аммо бизда уни тўхтатиш технологияси мавжуд. Шундай қилиб, глобаллашув ва ўзаро боғлиқликнинг ноқулай томони бўлса-да, биз технологик устунликка эгамиз, – деди ташкилот раҳбари.

11 март куни ЖССТ янги тожливирус инфекциясини пандемия деб эълон қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ