Боткенда Жума намози ва тўй маросимлари тақиқланди

Боткенда Жума намозига тўпланиш тақиқланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасидан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, Жума намозини уйда ўқиш тафсия қилинмоқда. Бундан ташқари, тўй маросимлари ва бошқа оилавий ва оммавий тадбирларни ўтказишга вақтинчалик тақиқ қўйилди.

 «Вилоят ҳудудидаги овқатланиш жойлари, кафе, ресторан, ошхона ва дўконлар эгаси санитар қоидаларга риоя қилмаса, иш жойлари ёки идоралари ёпилади. Жамоат транспорти ҳайдовчилари,  йўловчилар санитар нормага амал қилмаса, тегишли чоралар кўрилади ва бир томонлама автобус рейсидан четлатилади», — дейди вилоят маъмурияти.

Боткенда вирус юқтирганларнинг сони 108 нафарга етди. 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ