Париж Олимпиада – 2024: Қирғизистон ҳисобида 4 медал

Узур Жузупбеков бронза медалини қўлга киритди

Юнон-рум курашчиси Узур Жузупбеков Париждаги Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

7 август куни Бронза медали учун кечган жангда қирғизистонлик курашчи мисрлик Моҳамед Габр билан учрашди ва 1:1 ҳисобида минимал устунлик билан ғалаба қозонди.

Жузупбеков жамоага тўртинчи Олимпиада медалини келтирди. Қирғизистон ҳисобида жами битта кумуш ва учта бронза медали бор. Бироз аввал Ақжўл Маҳмудов бронза, Жўламан Шаршенбеков ҳам бронза ва Мээрим Жуманазарова кумуш медалини қўлга киритган.

97kg GR – Uzur Dzhuzupbekov (KGZ)

Эслатиб ўтамиз, Жузупбеков 1/8 финал босқичидан бошлаб, унда Литва спортчисини мағлуб этган бўлса-да, кейинги босқичда эронлик Моҳаммадҳади Саравийга имкониятни бой бериб қўйди. Эронлик курашчи финалга чиққани сабабли, Жузупбеков 3-ўрин учун таскин берувчи турнирда қатнашиш ва бронза медали учун кураш олиб бориш имкониятини қўлга киритди.

97 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги тасалли берувчи турнирда Жузупбеков америкалик курашчи Жозеф Патрик Рауни мағлуб этди. Учрашув 9:4 ҳисобида қирғизистонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Шундай қилиб, у Олимпия ўйинларида бронза учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ақжўл Маҳмудов

Юнон-рум курашчиси Ақжўл Маҳмудов Париждаги Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

7 август куни 77 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган жангда Маҳмудов озарбайжонлик курашчи Санан Сулаймонов билан учрашди. Ушбу баҳсда Маҳмудов 5:5 ҳисобида минимал устунлик билан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмудов ўз чиқишини 1/8 финал босқичида бошлаган ва у ерда америкалик спортчи Камала Байни мағлуб этганди. Aммо чорак финалда қозоғистонлик Демеу Жадраевга ютқазиб қўйди. Жадраев финалга чиққани учун қирғизистонлик бронза медали учун тасалли берувчи турнирда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Биринчи жавоб баҳсида у колумбиялик Aлексис Муносга қарши гиламга чиқди. У рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, ҳисобни 9:0га етказди ва бронза учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Қирғизистон терма жамоасига учинчи медални Aқжол Маҳмудов келтирди. Aввалроқ Жўламан Шаршенбеков бронза, Меерим Жуманазарова кумуш медални қўлга киритган эди.

Мээрим Жуманазарова

Қирғизистонлик Мээрим Жуманазарова Парижда бўлиб ўтаётган аёллар кураши бўйича Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

6 август куни олтин учун ҳал қилувчи жангда қирғизистонлик Мээрим Жуманазарова америкалик Эмит Элор билан тўқнаш келди. Ушбу жангда у 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медални қўлга киритди.

WW 68kg – Meerim ZHUMANAZAROVA (KGZ)

Эслатиб ўтамиз, Жуманазарова 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилиб, финал йўлида мўғулистонлик Делгерма Энкҳсайханни 8:3 ҳисобида мағлуб этганди. Ва кейин у номдор спортчи – япониялик Нанока Озаки устидан иродали ғалаба қозонди. Финалга чиқиш учун у нигериялик спортчи Блессинг Оборудудини мағлуб этди.

Шу тариқа, Жуманазарова Қирғизистон тарихида биринчи бўлиб Олимпия ўйинларида иккита медал қўлга киритди.

Яна бир қирғизистонлик юнон-рум курашчиси Жўламан Шаршенбеков Париждаги Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

60 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медали учун кечган баҳсда Шаршенбеков эронлик курашчи Меҳди Моҳсан Нежадга қарши гиламга чиқди.

60kg GR – Zholaman Sharshenbekov (KGZ)

У бу баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Шаршенбеков учта жанг ўтказиб, иккита: қозоғистонлик курашчи Aйдос Султонгали ва руминиялик Разван Aрнаут устидан ғалаба қозонган эди. Бироқ у финалга чиқиш учун курашда япониялик Кеничиро Фумитага имкониятни бой берди.

Жўламан Шаршенбековнинг бронза медали Қирғизистон терма жамоасининг Олимпиададаги илк расмий медалидир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ