Жапаров: Пекин Путиннинг розилигисиз Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуришдан бош тортган

Хитой томони дастлаб Россиянинг розилигини олмасдан туриб, Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуришни бошлашдан бош тортган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров журналист Али Токтакуновга берган интервьюсида маълум қилди. Интервью стенограммасини Tazabek нашр этди. Жапаровнинг сўзларига кўра, у 2020 йилда ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай, ўша пайтдаги Хитой элчиси Ду Дэвэнни чақириб, лойиҳани амалга оширишни бошлашни таклиф қилган. Учрашув…

Батафсил...

Мэр ўринбосари ижтимоий объектлар қурилиши билан танишди

Бугун Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова шаҳар ҳудудида қурилаётган ижтимоий объектлар — мактабларнинг қурилиш ишлари бориши билан танишди. Унинг давомида мэр ўринбосари Ж. Боконбаев номидаги мактаб, Сари-Зоо қишлоғидаги мактаб ҳамда К. Маткеримов номидаги мактаб қурилишларини кўздан кечирди. Масъул раҳбарлар объектларда амалга оширилаётган ишлар, қурилиш жараёни ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот бердилар. Масуда Айдарбекова қурилиш ишларининг сифатига…

Батафсил...

Жапаров: Мен Ташиевни Қирғизистон президенти қилишни хоҳлагандим, аммо кейинчалик ўз номзодимни қўйишга қарор қилдим

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2027 йилда давлат раҳбари лавозимига номзодини қўяди. Бу ҳақда у журналист Али Токтакуновга берган интервьюсида маълум қилди. «Мен иккинчи муддатга сайланиш учун номзодимни қўйишимни аллақачон айтганман», — деди Жапаров. Президентнинг иккинчи муддатга номзодини қўйиш нияти ҳақида унинг матбуот котиби Аскат Алагозов 2024 йил январь ойида хабар берган эди. Ўшанда сайловлар 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган, аммо кейинчалик…

Батафсил...

Халқ билан очиқ мулоқот: муаммолар жойида муҳокама қилинди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев тегишли шаҳар муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Қизил-Қишлоқ ҳудудий бошқармасидаги Алишер Навоий кўчаси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида аҳолини ташвишлантираётган қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, дастлаб компенсация масаласи бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, йўл ва муҳандислик инфратузилмаси, коммунал ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича аҳолининг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, Сулаймон-Тоғ…

Батафсил...

Бишкекдаги автобусда жанжал оқибатида жабрланган аёл воқеа тўғрисида маълумот берди

Бишкекдаги автобусда қиз билан жанжаллашиб, жабрланган аёл воқеанинг тўлиқ видеосини эълон қилди. У ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари можарода уни айблаётганини таъкидлаб, воқеа қандай содир бўлгани ҳақида ўз версиясини айтди. «Автобусда ёнимда 80 ёшдан ошган кекса одамлар бор эди. Мен қиздан жой бўшатиб беришини сўрадим, у ўрнидан турди. Бир неча бекатдан кейин жой бўшади ва мен ўтирдим. Кейин кимдир телефони билан…

Батафсил...

Ўш шаҳар ҳудудидаги ишлар мэрнинг шахсий назоратида

Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев бугун шаҳарда қурилиш ишлари олиб борилаётган бир қатор объектларни кўздан кечирди. Текширув давомида шаҳар раҳбари Жибек-Жолу муниципал ҳудудий бошқармасига қарашли №101 марказий кўчадаги йўл қурилиши билан танишиб, йўлни яна 1,5 километрга узайтириш ва барча ишларни юқори сифатда 10 кун ичида якунлашни топширди. Шунингдек, у ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Рейд доирасида ҳомийлар кўмагида…

Батафсил...

Ўш шаҳрида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўш шаҳар ҳокимлигида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги директори Эдуард Кубатов билан учрашув бўлиб ўтди. Давлат агентлиги вакилини Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев қабул қилиб, шаҳарда туризм соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда Ўш шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш, меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, шаҳарга келаётган туристлар сонини кўпайтириш…

Батафсил...

Ўш шаҳар куни муносабати билан масштабли халқаро бокс турнири ўтказилади

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Қирғизистон профессионал бокс лигаси президенти Шайлообек Атазовни қабул қилиб, Ўш шаҳрида ўтказиладиган TURKSEN 3 халқаро профессионал бокс турнирини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Шаҳар куни муносабати билан ташкил этилаётган ушбу йирик спорт тадбири ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти кўмагида ўтказилади. Турнирда туркий дунё мамлакатлари ҳамда бошқа давлатлардан таниқли профессионал боксчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада бокс спортига…

Батафсил...

Фойдаланишга ноқулай бўлган ҳудуд янги кўркам масканга айланмоқда

Ўш шаҳрида аввал бўш ва фойдаланилмай келган ҳудудда янги дам олиш масканининг қурилиши давом этмоқда. Яқин вақт ичида бу жой кўкаламзорлаштирилиб, шаҳар аҳолиси учун мароқли вақт ўтказишга мўлжалланган замонавий масканга айланади. Лойиҳа доирасида бу ерда болалар учун ўйин майдончаси, шахмат ўйнаш учун махсус жой ва велосипед йўлаги барпо этилмоқда. Бундан ташқари, дам олиш боғида жамоат ҳожатхонаси қурилиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида…

Батафсил...

Непалда автобус устига улкан қоя тоши қулади

Непалнинг ғарбидаги Бажура округида улкан қоя тоғдан узилиб тушиб, Бхуках-Кхола ҳудудида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобусга урилиб кетди. Автобус жиддий шикастланган. Кадрларда қоя тоши бир неча сония ичида тўғридан-тўғри транспорт воситаси устига қулагани кўринади. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Батафсил...

Бишкекда милиция оиланинг туғруқхонага ўз вақтида етиб боришга ёрдам берди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари оиланинг туғруқхонага ўз вақтида етиб боришга ёрдам берди Ходимларга бир ҳайдовчи мурожаат қилиб, автомобилни туғруқхонага кузатиб боришда ёрдам беришни сўради. Эркакнинг айтишича, унинг рафиқасига шошилинч тиббий ёрдам керак бўлган ва вақт ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ҳамжиҳатликдаги ва профессионал ҳаракатлари туфайли зарур ёрдам ўз вақтида кўрсатилди. Туғруқхонага етиб борганидан сўнг фуқаро ходимларга…

Батафсил...

Блогер итларни ўргатиш видеосидан сўнг уларга шафқатсиз муносабатда бўлишда айбланди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогер Жакшилык Кумушбековни сув оқиб турган кенг бетон каналда икки итни ўргатиш акс этган видеони эълон қилганидан сўнг танқид қилди. Кадрларда итлардан бири каналдан сакраб ўтаётганда бетон конструкцияга урилиб кетгани кўринади. Фойдаланувчилар бундай ўргатиш усулини йўл қўйиб бўлмайдиган деб ҳисоблаб, уни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат сифатида баҳоламоқда. Айрим изоҳ қолдирувчилар блогерни итларга нисбатан зўравонлик қилгани учун жавобгарликка…

Батафсил...

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликликлар олиб келинди

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонлик қурувчилар бугун дафн этилди. Марҳумларнинг жасадлари Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Хоразмдаги хонадонларига етказилган. Татаристон ҳукумати қурбонларнинг оилаларига 24 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлади.

Батафсил...

Ўш ва Хитой: дўстликдан – янги лойиҳалар сари

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Хитой Халқ Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Лю Минчэ жанобини қабул қилиб, уни янги лавозимга тайинлангани ва Бош консуллик фаолияти қайта тиклангани билан табриклади. Учрашувда қирғиз-хитой муносабатларини, жумладан, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва туризм йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Мэр Жанарбек Акаев хитойлик инвесторларнинг Ўш шаҳрига…

Батафсил...

Бишкекда автобус йўловчилари жанжаллашди

Бишкекда 11 август куни №2-йўналишдаги электробусда йўловчи аёллар ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳодиса Аламедин бозори ҳудудида юз берган. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг катта муҳокамага сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Свердлов тумани ички ишлар бошқармаси дастлабки терговга қадар текширув бошлади. Милицияга жанжал иштирокчиларидан икки нафари — 1963 йилда туғилган К.Ф. ва 1992 йилда туғилган П.А. олиб келинди. Кейинчалик воқеа…

Батафсил...

С. Абдувалиев кўчаси янгиланиб, тантанали тарзда фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги Мамиров ва Р. Абдикадиров кўчаларини боғлаб турувчи С. Абдувалиев кўчаси тўлиқ янгиланиб, бугун шаҳар аҳолиси фойдаланишига топширилди. Кўп йиллар давомида таъмирланмаган, ёмғирли кунларда сув тўпланиб, ҳайдовчилар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирган кўча бугун замонавий ва кўркам қиёфага эга бўлди. Амалга оширилган ишлар доирасида узунлиги қарийб 1 километр бўлган йўл 12 метргача кенгайтирилди. Икки қаторли йўлга янги асфальт ётқизилиб, пиёдалар…

Батафсил...

Журналист Шоҳруҳ Соипов милицияга чақиртирилди

Мустақил журналист Шоҳрух Соипов Фейсбукдаги саҳифасига акаси, марҳум Алишер Соиповнинг 2006 йилда Қорасув шаҳридаги «Ас-Сарахсий» масжиди имоми Муҳаммад Рофиқ Камолов отиб ўлдирилганидан сўнг, унинг яқинларидан олган интервьюсини эълон қилгани учун милицияга чақирилган. Ҳозирда Берлинда яшаётган журналист бу ҳақда Фейсбукдаги саҳифасида ёзиб, «Азаттиқ»қа ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ўзини Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг 10-бўлими ходими деб таништирган киши журналистга қўнғироқ…

Батафсил...

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик ҳақида битим

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўзаро қўшма мудофаа келишувини имзолашди. Унда айтилишича, уч давлатдан бирига қилинган ҳужум барчасига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади. Келишув Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Саудия Арабистонидаги Макка шаҳрида ўтказилган учрашувида имзоланган. Уч мамлакат АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушга Саудия Арабистонини ҳам қўшилиб, Ҳўрмуз бўғози ҳамда…

Батафсил...

Никол Пашинян Чўлпонотада тасвирга олинган видеони эълон қилди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Instagram саҳифасида Чўлпонота шаҳрида тасвирга олинган видеони эълон қилди. Унда у қирғизистонлик машҳур реппер Улукманапонинг қўшиғидан фойдаланган. Шунингдек, у эрталаб тонгда Иссиқкўл соҳили бўйлаб велосипед ҳайдаётган видеосини ҳам жойлаштирди. Пашинян Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг (ЕЎАК) навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига келган.

Батафсил...

Қуваничбек Конгантиев айбдор деб топилиб, 500 минг сом жарима тўлади

Бишкек шаҳрининг Ленин туман суди Қирғизистон Жогорку Кенешининг собиқ депутати Қуваничбек Конгантиевни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича айбдор деб топиб, унга 500 минг сом миқдорида жарима тайинлагани 6 август куни маълум бўлди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (УКМК) маълум қилишича, собиқ депутат Қуваничбек Конгантиев тергов давомида айбини тан олган, айбни тан олиш бўйича келишув тузган, терговга фаол кўмаклашган ҳамда…

Батафсил...
1 2 3