Бугун Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова шаҳар ҳудудида қурилаётган ижтимоий объектлар — мактабларнинг қурилиш ишлари бориши билан танишди.
Унинг давомида мэр ўринбосари Ж. Боконбаев номидаги мактаб, Сари-Зоо қишлоғидаги мактаб ҳамда К. Маткеримов номидаги мактаб қурилишларини кўздан кечирди.
Масъул раҳбарлар объектларда амалга оширилаётган ишлар, қурилиш жараёни ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
Масуда Айдарбекова қурилиш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратиб, белгиланган муддатларга риоя қилиш ва ишларни талаб даражасида олиб бориш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берди.