С. Абдувалиев кўчаси янгиланиб, тантанали тарзда фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги Мамиров ва Р. Абдикадиров кўчаларини боғлаб турувчи С. Абдувалиев кўчаси тўлиқ янгиланиб, бугун шаҳар аҳолиси фойдаланишига топширилди.

Кўп йиллар давомида таъмирланмаган, ёмғирли кунларда сув тўпланиб, ҳайдовчилар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирган кўча бугун замонавий ва кўркам қиёфага эга бўлди.

Амалга оширилган ишлар доирасида узунлиги қарийб 1 километр бўлган йўл 12 метргача кенгайтирилди. Икки қаторли йўлга янги асфальт ётқизилиб, пиёдалар учун ўтиш жойлари ва сув оқизиш лотоклари қурилди. Келгусида кўчага тунги ёритиш тизими ўрнатилиб, йўл четлари кўкаламзорлаштирилади.

Янгиланган кўчанинг очилиш маросими кўтаринки кайфиятда ўтди. Унда Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев ва маҳаллий аҳоли фаол иштирок этиб, янги йўлни кўздан кечирди ва яратилган шароитлардан мамнун эканликларини билдирди. Айниқса, гольф-карлар иштирокидаги юриш шаҳар аҳолисининг эътиборини тортиб, байрамона кайфият бағишлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ