Ўш шаҳар ҳудудидаги ишлар мэрнинг шахсий назоратида

Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев бугун шаҳарда қурилиш ишлари олиб борилаётган бир қатор объектларни кўздан кечирди. Текширув давомида шаҳар раҳбари Жибек-Жолу муниципал ҳудудий бошқармасига қарашли №101 марказий кўчадаги йўл қурилиши билан танишиб, йўлни яна 1,5 километрга узайтириш ва барча ишларни юқори сифатда 10 кун ичида якунлашни топширди. Шунингдек, у ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Рейд доирасида ҳомийлар кўмагида қурилаётган қабристон деворининг ҳолати, Геодезия ва Айни кўчалари кесишмасида қурилиши бошланган янги скверларни кўздан кечирди. Бундан ташқари, қўшма молиялаштириш лойиҳаси доирасида асфальтланаётган 17 та кўчанинг ҳолати ҳамда Қирғиз ССРига 60 йил, №222 ва №194 кўчаларида газлаштириш ишларининг боришини назорат қилди.

Шаҳар раҳбари амалга оширилаётган барча ишлар аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга қаратилганини таъкидлаб, тегишли хизматлар ва пудратчиларга камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, қурилиш ишларини белгиланган муддатдан кечиктирмай якунлаш талабини қўйди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ