Президент Садир Жапаров “Пойтахтнинг мақоми тўғрисида”ги ва “Ўш шаҳрининг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 4 июнда қабул қилинган.
Бундан кўзланган мақсад – Бишкек ва Ўш шаҳарларини бошқариш тартибига аниқлик киритиш, мэрлар ваколатлари ва шаҳар кенгашларининг вазифаларига аниқлик киритиш. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти қонунчилигини ягона тизимга келтириш.
Қонун қуйидаги асосий ўзгаришларни назарда тутади:
• шаҳар кенгашларининг ваколатларини аниқлаштириш;
• Бишкек ва Ўш шаҳар ҳокимликлари тузилмаси ва штатларини тасдиқлаш тартибига ўзгартиришлар;
• ҳокимларнинг ваколатлари ва талабларини аниқлаштириш;
• ҳокимларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартибига аниқлик киритиш;
• ҳоким ўринбосарларини тайинлаш қоидаларини жорий этиш.