Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 37 ёшли фуқаро ушбу жиноятни 5-6 йилдан бери содир этиб келган.
У 10 йил давомида Бишкекдаги премиум гастромаркет бўлган “Корзинка” МЧЖ асосчиси бўлган. Компания директори ва дўкон мудири ҳам қўлга олинган.
Гумонланувчилар хорижлик сотувчилар билан маслаҳатлашиб, яроқлилик муддати ўтган товарларни янгилари билан аралаштириб юборишган. Европадан олиб келинган соуслар, пишлоқлар, сариёғ ва денгиз маҳсулотлари солинган пакетлар қалбаки бўлиб чиқди.
Бундай товарларни йирик бозорлар, кафелар ва ресторанлар сотиб олган.
Текширув давомида корхонага қарашли иккита омборхонада яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар ва қадоқларни қайта ишлаш ускуналари аниқланган.