Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Эрондан Ўзбекистонга қайтади

Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэл Кожо Эроннинг «Эстеғлол» клубидан Фарғонанинг «Нефтчи» клубига ўтади. Бу ҳақда журналист Жалолиддин Қобилжонов хабар берди. Журналистнинг ёзишича, «Нефтчи» Кожони мавсум охиригача ижарага олади. Футболчи Қаршининг «Насаф» клубига ўтиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди. «Фарғона» маълумотига кўра, «Эстеғлол» билан қолиш варианти кўриб чиқилмаган. Клубда катта ўзгаришлар юз бермоқда ва улар қирғизистонлик билан ҳисоблашмаяпти. Эслатиб…

Батафсил...

Беш йил ичида туризм соҳаси Қирғизистон бюджетини 1,1 миллиард сомга тўлдирган

Қирғизистонда 2020 йилдан 2024 йилгача туризм соҳасидан солиқ тушумлари олти баравардан ортиқ ўсган ва шу вақт ичида республика бюджетини 1,1 миллиард сомга (12,5 миллион доллар) тўлдирган. Бундай маълумотлар давлат солиқ хизмати томонидан тақдим этилди. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳисобот даврида туризм корхоналаридан тўловлар фақат ошган. Масалан, 2020 йили даромадлар 49,3 миллион сомни (564 минг доллар), бир йилдан сўнг 123,6 миллион (1,4…

Батафсил...

Жорий йилнинг беш ойида Қирғизистонга хориждан 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ жўнатилган

Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистонга чет элдан пул ўтказмалари оқими 1,22 миллиард долларни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки статистик маълумотларига таяниб, 24.kg хабар берди. Молиявий ташкилот таҳлилчилари Марказий Осиёнинг ушбу республикасида транзакциялар барқарор ўсиб бораётганини таъкидлашмоқда. Банк ҳисоботига кўра, мамлакатга кириб келаётган маблағлар ички истеъмолни қўллаб-қувватламоқда, бунинг ҳисобидан 2025…

Батафсил...

ҚФИ Қамчибек Ташиевнинг футбол клублари акцияларига эга экани ҳақидаги маълумотларни рад этди

Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) ҚФИ раҳбари ва Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг Словакиянинг «Тренчин» футбол клубидаги улушлари ҳамда бошқа жамоаларнинг қимматли қоғозларига эга экани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда спорт ташкилотининг Телеграм-каналида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Аввалроқ Словакия ОАВлари Ташиев «Тренчин» клуби акцияларининг 10 фоизини сотиб олгани ҳақида хабар берган эди. ФК директори Роберт Рибничек…

Батафсил...

Қирғизистонликларнинг аксарияти мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Қирғизистонда мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи фуқаролар улуши ортган. Агар 2022 йил бошида глобал сўров иштирокчиларининг 70 фоизи шундай фикрда бўлган бўлса, жорий йил июнь ойида бу кўрсаткич 90 фоизга ошган. Бу ҳақда Жаҳон банки (ЖБ) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гап 2021 йил декабридан бери Жаҳон банки экспертлари томонидан…

Батафсил...

Эдил Байсалов: «Яқин 10 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар камида уч баравар ошади»

Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси муовини Эдил Байсаловга кўра, яқин 10 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар камида уч баравар ошади. «Биз тежамкорлик шароитида яшаяпмиз. Биз ҳар бир оила йилига камида бир марта чет элда дам олиш имкониятига эга бўлишини истаймиз. Оналаримиз қишда Таиланд ёки бошқа дунё курортларига боришларини истаймиз. Ҳозир Россия ва Қозоғистонда ҳам бу ҳодисани кўряпмиз. Агар йилига 9-10…

Батафсил...

Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлар, ҳукумат ишончини йўқотганлар ишдан олинади

Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлар, ҳукумат ишончини йўқотганлар ишдан олинади. Президент қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, агар ходим ўз касбий вазифаларини лозим даражада бажармаса ёки сиёсий раҳбарият ишончини йўқотса, ишдан бўшатилиши мумкин. Шунингдек, махсус тартиб асосида тайинланган ходимлар сиёсий раҳбарият талабларига риоя қилмаса, ишдан олинади. Қонунга яна бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Улар: ▪️Ходимларнинг рақамли саводхонлигига қўйиладиган талаблар ▪️Олий ва юқори…

Батафсил...

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Ташиев Европа футбол клубини банкротликдан қутқариб қолди

Қирғизистон футбол иттифоқи президенти, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Словакиянинг «Тренчин» футбол клубининг акциядори бўлиш орқали уни банкротликдан қутқариб қолди. Бу ҳақда sport24.pluska.sk хабар берди. Нашрнинг ёзишича, ўтган йили «Тренчин» молиявий муаммоларга дуч келган, бироқ Қирғизистондан инвестор пайдо бўлиши билан вазият ўзгарган. «Ушбу қўллаб-қувватлаш туфайли клуб уч ой давомида йиғилиб қолган қарзларини тўлади. «Тренчин»нинг янги инвестори Қамчибек Ташиев…

Батафсил...

Муддати ўтган қимматбаҳо озиқ-овқат ва сохта қадоқларни олиб келган тадбиркорлар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 37 ёшли фуқаро ушбу жиноятни 5-6 йилдан бери содир этиб келган. У 10 йил давомида Бишкекдаги премиум гастромаркет бўлган “Корзинка” МЧЖ асосчиси бўлган. Компания директори ва дўкон мудири ҳам қўлга олинган. Гумонланувчилар хорижлик сотувчилар билан маслаҳатлашиб, яроқлилик муддати ўтган товарларни янгилари билан аралаштириб юборишган. Европадан олиб келинган соуслар, пишлоқлар, сариёғ ва денгиз маҳсулотлари…

Батафсил...

Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мақоми тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритилди

Президент Садир Жапаров “Пойтахтнинг мақоми тўғрисида”ги ва “Ўш шаҳрининг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 4 июнда қабул қилинган. Бундан кўзланган мақсад – Бишкек ва Ўш шаҳарларини бошқариш тартибига аниқлик киритиш, мэрлар ваколатлари ва шаҳар кенгашларининг вазифаларига аниқлик киритиш. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти қонунчилигини ягона тизимга келтириш. Қонун қуйидаги асосий ўзгаришларни назарда…

Батафсил...

Қирғизистонда қайта ишланадиган бир марталик пластик идиш ва пакетларга рухсат берилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров полимер плёнкадан тайёрланган қайта ишланадиган бир марталик пластик идиш ва пакетларни муомалага чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Янги қоидаларга кўра, муомалада бўлиши тақиқланган пластик маҳсулотлар рўйхатидан бир марта фойдаланиладиган озиқ-овқат қадоқлари ва пластик ПЭТ бутилкалар чиқариб ташланди. Бундан ташқари, энди бир марталик пластик идишларнинг фақат қайта ишланмайдиган турлари…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати олий таълим тизимини молиялаштиришни икки баравар камайтирди

2024 йили Қирғизистон ҳукумати таълимга 83,92 миллиард сом (деярли 960 миллион доллар) сарфлаган, бу 2023 йилги харажатлардан деярли фарқ қилмаган, ўшанда тахминан 83,90 миллиард (959,4 миллион доллар) ажратилган. Шу билан бирга, олий таълим тизимига сарфланадиган маблағ икки баробарга қисқарган, деб ёзади «Акчабар» нашри. Шундай қилиб, агар 2023 йили университетлар ғазнадан 11,7 миллиард сом (133,7 миллион доллар) олган бўлса, ўтган йили…

Батафсил...

Ёлғон маълумот тарқатганлар жаримага тортилади. Президент тегишли қонунни имзолади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар учун маъмурий жазо чораларини кўрувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда 11 июль куни давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Қонун билан Жиноят кодексига «Ёлғон (нотўғри) маълумотларни тарқатиш» 109.3-моддаси киритилган. Унда оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда жамият ёки давлат манфаатларига зарар етказувчи, жамоат тартибини бузишга олиб келадиган, одамлар ёки ташкилотлар ҳуқуқларини камситувчи ёлғон…

Батафсил...

АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун визаларнинг максимал амал қилиш муддатини 10 йилдан 3 ойга қисқартирди

АҚШга иммиграцион бўлмаган визалар энди Қирғизистон фуқароларига уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади ва мамлакатга фақат бир марта киришни назарда тутади. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Иммиграцион бўлмаган визалар АҚШга сайёҳлик ёки хизмат сафари, вақтинчалик иш, ўқиш ёки тиббий ёрдам учун вақтинча киришни хоҳловчи шахслар учун мўлжалланган. Илгари Қирғизистон фуқаролари бундай визаларни ўн…

Батафсил...

Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби хусусийлаштирилади

Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби «Алга» «Капитал банк» мулкига айланади. Бу ҳақда спорт эксперти Тенгелбес Мусаев хабар берди. Мусаев сўзларига кўра, яқин вақт ичида хусусийлаштириш амалга оширилади. Айни пайтда клуб муниципал муассаса мақомига эга ва давлат бюджети ва Бишкек мэрияси томонидан молиялаштирилади. Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлади. Жамоани Қирғизистон терма жамоасининг собиқ устози, россиялик мутахассис Максим Лисицин бошқариши кутилмоқда. Қайд…

Батафсил...

«Апрель» телеканали ёпилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг Октябр туман суди «Апрель ТВ» телеканалини тугатиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда ОАВ таҳририяти хабар берди. Прокурор даъвосини қаноатлантирган қарор судя Толонду Самаков томонидан чиқарилган. Қарорда таҳририятнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларини ўчириш ёки блоклаш кўрсатилган. Суд мажлисларида экспертлар тингланди. Тилшунос Таалайбек Абдикожоевнинг айтишича, телеканал материалларида ҳеч қандай тартибсизлик, зўравонлик ва адоватга чақириқлар топилмаган. Унинг сўзларига кўра, журналистлар…

Батафсил...

Трамп маъмуриятидаги «энг қудратли шахс» тошкентлик бўлиб чиқди

Трамп маъмуриятининг кадрлар сиëсатини бошқараëтган Сержио Гор асли тошкентлик бўлиб чиқди. 39 яшар Гор ҳозиргача ўзининг собиқ Ўзбекистон ССРда туғилганини ҳеч бир шаклда очиқламаган. Ўзини «малталик муҳожир» деб келган Сержио Гор нафақат туғилган жойи¸ балки асл исми-шарифини ҳам яшириб келган. Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга доир суриштирувлар лойиҳаси эълон қилган маълумотга кўра¸ Малта кўчмас мулк регистрация ҳужжатлари унинг 1986 йили Тошкентда…

Батафсил...

Жаҳон банки Қирғизистонга бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллардан ортиқ пул ажратди

Жаҳон банки (ЖБ) Қирғизистон ҳукуматига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 101,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди. Транзакция «Барқарор ва инклюзив ривожланиш сиёсатини биринчи молиялаштириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди, деб хабар беради Марказий Осиё республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, томонлар ўртасида тегишли келишув 8 июль куни тузилган. Ҳужжатни Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Хью Ридделл ва Қирғизистон Молия вазири…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев Ўш шаҳридаги йирик кўчаларни таъмирлаш ва кенгайтириш ишларини кўздан кечирди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Волгоград, Мўминова, Уритский, Байтемиров ва Темирязев кўчаларида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ва кенгайтириш ишларининг боришини кўздан кечирди. Шаҳар рахбари Женишбек Токторбаев кўчаларнинг аввалги ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Батафсил...

Хитой компанияси Қирғизистонда қуёш ва шамол электр станцияларини қуради

Хитойнинг Shenzhen Energy Group компанияси Қирғизистонда иккита электр станцияси — қуёш ва шамол электр станциясини қуради. Ҳар бир энергетика иншоотининг қуввати 300 мегаваттни ташкил қилади, деб ёзади Economist.kg Марказий Осиё республикаси президенти ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлигига таяниб. Агентликнинг таъкидлашича, Қирғизистон ҳукумати ва Хитой компанияси ўртасида тегишли келишувлар 4 июль куни имзоланган. Тасдиқланган режага кўра, станциялар қурилиши бўйича қурилиш ишлари жорий…

Батафсил...
1 2 3