Ўшда тиббиёт ходимларини калтаклашда гумонланган собиқ ҳарбий ходим қўлга олинди

Ўш вилоят Психиатрия ва наркология марказининг ходимларини калтаклашда гумонланган 34 ёшдаги турғун қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар милициясидан билдиришди. Маълумотга кўра, воқеа 31 январь кечқурун соат 23:00 чамасида содир бўлган. Гумондор «шифохонада ётган қариндошининг даволанишидан норози бўлиб, шифохона ходимларига қўл кўтарган». «Азаттиқ» нашри Ўш шаҳар милициясига таянган ҳолда, шифокорларни калтаклашда гумонланган шахс 2023 йилнинг март ойигача Ички ҳарбий қисмда хизмат ўтаганини…

Батафсил...

Бишкек ИЭСдаги авария ортидан Ўзбекистон Қирғизистонга суюлтирилган газдан иборат ёрдам жўнатди

Бишкек иссиқлик электр станциясида портлаш юз бергани ортидан Ўзбекистон гуманитар ёрдам сифатида Қирғизистонга суюлтирилган газ баллонларини жўнатди. Ёрдам миқдори қанча экани аниқ айтилмаган. Лекин қирғиз нашрлари камида мингта баллон Андижон вилояти орқали Жалолобод шаҳрига еткизилганини ёзди. Хабарларда айтилишича, суюлтирилган газ баллонлари Жалолободда тушириб қолдирилган ва газ тез орада Бишкекка етказилади. Ўзбекистондан ташқари Турманистон ҳам Бишкекка 5 февраль куни инсонпарварлик ёрдами…

Батафсил...

Бишкек ИЭМдаги авария оқибатларини деярли минг киши бартараф этмоқда

Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария оқибатларини бартараф этишга 862 нафар мутахассис жалб қилинган. Бу ҳақда 4 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Воқеа жойида 82 нафар қутқарувчи ва Фуқаро муҳофазаси хизматининг 780 нафар ходими, жумладан, қурувчи ширкатларнинг 263 нафар ходими ишламоқда. ФВВ айтишича, ҳозирда бинодан сувни бартараф қилиш ишлари якунланиб, изоляция ишлари олиб борилмоқда. Бишкек иссиқлик марказида…

Батафсил...