Туркиядаги зилзила ортидан Қирғизистонда биноларнинг пухталигини текшириш бошланди

Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров 16 февраль куни Жогорку Кенеш йиғилишида қурилган уйларнинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш режалаштирилаётганини айтди. Депутат Марлен Маматалиев Туркиядаги зилзилалар оқибатларини эслатиб, Қирғизистон Республикасида қурилган уйларни текшириш учун комиссия тузишни таклиф қилди. Оқилбек Жапаров бунга жавобан текшириш тўғрисида қарор қабул қилингани ва тегишли кўрсатмалар берилганини айтди. “Қашқаров болғаси бор, унинг ёрдамида бетоннинг мустаҳкамлигини текшириш мумкин. Бу арзон…

Батафсил...

Суриядаги можаро ҳудудидан Қирғизистонга 18 нафар аёл ва 41 нафар бола учиб кетган

Қирғизистон фуқаролари «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Суриядаги можаро ҳудудидан олиб келинди. Бу ҳақда 16 февраль куни Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бугун эрталаб Қирғизистонга махсус самолётда 18 нафар аёл ва 41 нафар бола етказилган. Уларга Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилди. “Ушбу тадбир ҳаёти ва соғлиғи ўта хавфли…

Батафсил...

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул ундираётгани айтилмоқда

Кунига 20 минг киши ўтадиган «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қирғизистонлик чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан ноқонуний равишда пул талаб қилмоқда, дея хабар бермоқда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов. 2022 йил ёзида Ўшдаги маҳаллий такси ҳайдовчилари Ўзбекистон фуқароларига қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг расмийлар Ўш аэропортидан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига қадар қатновчи микроавтобуслар фаолиятини йўлга қўйган ва…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаев даволаниш учун Испанияга учиб кетди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев даволаниш учун 15 феврал куни Испанияга учиб кетди. Бу ҳақда Озодликка Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Асел Кодуранова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, даволанишдан сўнг у Қирғизистонга қайтиш ниятида. «Биз унинг Испанияда қанча қолишини ҳозирча билмаймиз, чунки 3,5 йил қамоқда соғлиғида муаммолар бор эди. Катта эҳтимол билан у операция қилинади. Лекин у албатта Қирғизистонга қайтади”, — деди…

Батафсил...

Атамбаев Қирғизистон президенти бўлганида журналистларга қарши қилган даъволарини хато деб атади

Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев колонияни тарк этгач, журналистларга интервю берди. Жумладан, у 2017 йилда бир қатор оммавий ахборот воситаларига нисбатан қўзғатган даъволарига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, у хатосини кейинроқ тушунган. “Матбуот эркинлиги бўлиши керак. Мен судга мурожаат қилганимда эса битта хатога йўл қўйганман: мен президент эканлигимни ҳисобга олмадим. Президентларни судга бериб бўлмайди, чунки бизнинг судларимиз кучлилар фойдасига…

Батафсил...

Суд Атамбоевга Қирғизистонни тарк этишга рухсат берди

Бишкекнинг Первомайский туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга даволаниш учун Қирғизистондан чиқиб кетишга рухсат берди. Азаттиқ мухбирининг хабар беришича, Атамбоев айни дамда колонияда. 14 февраль куни Олий суд судьялар ҳайъати ёпиқ йиғилишда Алмазбек Атамбаевга нисбатан ишни кўриб чиқиш учун юборишга қарор қилди. Қарорда айтилишича, адвокатлар Замир Жоошев ва Сергей Слесаревнинг жиноят ишини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта бошлаш ҳақидаги илтимосномаси…

Батафсил...

Қирғизистон Туркияга яна 50 нафар қутқарувчи жўнатди

12 февраль куни 50 нафар қутқарувчи Қирғизистондан Туркияга зилзиладан кейин қидирув-қутқарув ишларига ёрдам бериш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеевнинг маълум қилишича, Туркияга махсус самолётда 50 нафар қутқарувчи, 6 нафар шифокор, 75 та ўтов ва уни ўрнатадиган одамлар юборилган. Қайд этилишича, кейинги ҳафтада яна 50 нафар қутқарувчи ва 75…

Батафсил...

Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарасида ноқонуний ер ости йўллари аниқланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди. Хабар қилинишича, 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ олиб борган тезкор тадбирлар давомида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.…

Батафсил...

“Кампиробод иши”: собиқ судья Клара Сооронқуловага янги айблов қўйилди

Кампиробод ишига алоқадор шахс, Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронқуловага янги айблов қўйилди. Бу ҳақда унинг адвокати Чинара Жакупбекова Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айблов Facebook ижтимоий тармоғида фаол Мирлан Ураимовга тегишли бўлган бир йиллик постнинг қайта жойлангани билан боғлиқ. “Нашр Ўраимовни ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган «Камасаңар баарыбызды камагыла» флеш-моби доирасида тайёрланган. Хабар деярли бир йил олдин…

Батафсил...

Ўзбекистонга қўшни бўлган Қирғизистон жанубида 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Қирғизистон жанубида Бишкек вақти билан соат 11:24 да 4,3 магнитудали ер қимирлаши ҳодисаси кузатилган. Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-шарқий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 411 километр узоқликда бўлган. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганми-йўқми – бунга марказ сейсмологлари аниқлик киритган эмаслар. Бу орада Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) зилзила эпимаркази Қирғизистоннинг Ўзган шаҳридан…

Батафсил...

Қирғизистон Туркияга яна 100 нафар қутқарувчи жўнатади

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатдаги қутқарувчилар гуруҳи зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш учун 12 февраль куни Туркияга жўнаб кетади. Бу ҳақда Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитов маълум қилди. Парламентнинг 9 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида депутат Нуржигит Қодирбеков Туркияга зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун кўнгиллиларни юборишни таклиф қилди. Бироқ депутатнинг таклифига жавобан Алмасбек Абитов Туркияга фақат…

Батафсил...

Маданият вазирлигининг Азаттиқ Медиа ёпилиши ҳақидаги даъвоси бўйича йиғилиш 20 февралга кўчирилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги Бишкекдаги суд идорасига лингвистик экспертиза тайинлаш бўйича сўров юборди ва жараённи кейинга суришни сўради. Судья аризани қаноатлантирди ва суд мажлисини 20 февралга белгилади. Департамент вакиллари Ленинский туман судида бўлиб ўтган суд мажлисига келмади, деб ёзади Озодликнинг қирғиз нашри. Йиғилишда фаоллар иштирок этган, улардан бири Ондуруш Тўқтонасиров нашрга босимни тўхтатиш талаби билан пикет уюштирган. 23 январь куни Қирғизистон…

Батафсил...

Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди

Туркияда зилзила қурбонлари сони 7100 дан, жароҳатланганлар сони эса 40 мингдан ошди. Reuters ва бошқа халқаро ОАВ Сурияда 2470 киши ҳалок бўлгани ва 4000 киши жароҳатлангани ҳақида хабар бермоқда. Охирги маълумотларга кўра, ҳар икки мамлакатда 9000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 6 феврал куни Туркия ва Сурия билан чегарадош минтақада икки марта кучли зилзила содир бўлган. 7,5-7,8 магнитудали зилзила оқибатида…

Батафсил...

Қирғизистонда Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам йиғиш учун ҳисоб рақами очилди

Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам йиғиш учун Қирғизистонда ягона депозит ҳисобварағи очилди. Бу ҳақда президент маъмурияти матбуот хизмати хабар берди. Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам жабрланганларга ёрдам тўпламини эълон қилди, хоҳловчилар рўйхатда кўрсатилган нарсаларни дипломатик муассасага олиб келишлари мумкин. Туркияда 6 февралга ўтар кечаси кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Қаҳрамонмараш вилоятида, Газиантеп шаҳридан 30 км ва Сурия билан чегарадан 90 км…

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация бўйича музокараларни бошлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари давлат чегарасини демаркация қилиш (белгилаш) бўйича музокараларни бошлади, деб хабар қилди сешанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахромжон Алоев. 7 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик истиқболларига бағишланган давра суҳбати очилди. Тадбир Марказий Осиё халқаро институти томонидан ташкил этилди. Баҳромжон Алоевнинг сўзларига кўра, жорий йилда чегарани белгилаш бўйича ишчи гуруҳларнинг биринчи…

Батафсил...

2022 йилда Қумтор 17,3 тонна олтин қазиб олинди

2022 йилда Қумтор 17,3 тонна олтин қазиб олинди. Бу ҳақда давлат раҳбари Садир Жапаров иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда “Кумтор Голд Компани” ЁАЖ раҳбари Алмаз Бариқтабасов маълум қилди. Қайд этилишича, ўтган йил давомида корхона томонидан 32,1 миллиард сом солиқ ва мажбурий тўловлар ўтказилиб, ушлаб қолиш режаси 6,6 фоизга ортиғи билан бажарилган. 2022 йил май ойида “Буюк кўчманчилар мероси” миллий холдингининг ўша…

Батафсил...

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди, мотам эълон қилинди

Сўнгги маълумотларга кўра, 6 февраль куни Туркия ва Сурияда юз берган зилзилада қурбон бўлганлар жами сони 5 минг нафардан ошди. Туркиянинг ўзида қурбонлар сони 3 минг 419 нафарга етган, 20 минг 426 киши жароҳатланган. Қидирув-қутқарув ишларига 24 минг одам жалб қилинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, жами 23 миллион одам, шу жумладан 1 ярим миллионга яқин ёш бола…

Батафсил...

Венера Жуматаева: Бугунги кунда ОАВни ёпиш техник жиҳатдан имконсиз

7 февраль куни Озодлик радиоси қирғиз хизмати директори Венера Жуматаева “Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигига босим: “Нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қўллаш амалиёти” давра суҳбатида Азаттиқ Медиа атрофидаги вазиятга изоҳ берди. У сайтлар блокланганидан кейин таҳририят иши ўзгармаганини таъкидлаб, айни пайтда ОАВни тўлиқ ёпиш техник жиҳатдан имконсиз, деган фикрни билдирди. “Биз илгари қандай ишлаган бўлсак, шундай ишлаяпмиз.…

Батафсил...

АРИС «Kloop» материали юзасидан шикоятни қайтариб олди

Ҳамжамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлиги (АРИС) Kloop.kg сайтида президент матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўринбеков тилга олинган материал юзасидан шикоятини қайтариб олди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар бермоқда. Қайд этилишича, АРИС шикояти 2 февраль куни қайтариб олинган. “[Шу] муносабати билан Ҳамжамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлигининг (АРИС) kloop.kg таҳририятига нисбатан мурожаати бўйича маъмурий тартиб-қоида тугатилди”, — дея Kloop.kgдан иқтибос келтирмоқда АРИС. 1…

Батафсил...

Қирғизистон Тожикистон авиакомпаниясига ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди

Қирғизистон 3 февраль куни Душанбе-Урумчи-Душанбе йўналиши бўйича парвозлар учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, Somon Air 2023 йилнинг 8 февралидан 21 мартигача Душанбе-Урумчи-Душанбе йўналиши бўйича ҳамда 2023 йилнинг 5 февралида Душанбе-Новосибирск йўналиши бўйича парвозлар учун ҳаво ҳудуди беришни сўраган. 2021 йил май ойида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўз фармони…

Батафсил...
1 2 3