Суд Атамбоевга Қирғизистонни тарк этишга рухсат берди

Бишкекнинг Первомайский туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга даволаниш учун Қирғизистондан чиқиб кетишга рухсат берди.

Азаттиқ мухбирининг хабар беришича, Атамбоев айни дамда колонияда.

14 февраль куни Олий суд судьялар ҳайъати ёпиқ йиғилишда Алмазбек Атамбаевга нисбатан ишни кўриб чиқиш учун юборишга қарор қилди.

Қарорда айтилишича, адвокатлар Замир Жоошев ва Сергей Слесаревнинг жиноят ишини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта бошлаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган.

Қайд этилишича, Олий суднинг Атамбаевга нисбатан 2021 йил 12 октябрь ва 2022 йил 15 мартдаги ажримлари бекор қилинган.

2020 йилда Олий суд бу иш бўйича аввалги инстанцияларнинг ҳукмларини бекор қилди, унга кўра Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Иш янги суд муҳокамаси учун Бишкекнинг Первомайский туман судига юборилди. Бироқ 12 октябрь куни Олий суд Бош прокуратура аризасидан сўнг ўз қарорини бекор қилди. Атамбаев яна судланган деб топилди, криминал авторитет Батукаевни озод қилиш бўйича иш Олий судда кўриб чиқилди. 2022 йил 15 мартда Олий суд 11 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдириб, ўз қарорини чиқарди. Бу жараёнда иштирок этган 10 дан ортиқ шахс орасида Алмазбек Атамбаев қамоқ жазосига ҳукм қилинган ягона шахс бўлди.

2006 йилда қотиллик, қурол-яроғнинг ноқонуний муомаласи ва тайёрлаш, шунингдек, оммавий тартибсизликлар уюштиришда иштирок этганликда айбланиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган криминал авторитет Азиз Батукаев муддатидан аввал озодликка чиқрилди.

2019 йил январь ойида Ички ишлар вазирлиги унинг ноқонуний озодликка чиқарилиши юзасидан терговни давом эттирди ва шу йилнинг октябрь ойида ишни судга топширди. Мазкур иш бўйича жами 19 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, улардан 14 нафари тергов билан битим тузган (улардан 10 нафари жаримага тортилган).

2019 йилда Жогорку Кенеш Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилган эди. Бу қарор уни судга бериш имконини берди. Мазкур иш доирасида 2019 йил 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида “собиқ президентни мажбуран сўроққа олиб келиш чоралари кўрилган”. Кейин махсус кучлар зобити ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди.

Алмазбек Атамбоев 2011-2017 йилларда Қирғизистон Республикаси президенти лавозимида ишлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ