Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг элчиси Доналд Лунинг ҳаракатларида мамлакатнинг ички ишларига аралашувнинг ва терговга босим кўрсатишнинг аломатлари мавжуд деб билдирди. «Қандай яхши ниятни мақсад қилмасин халқаро алоқаларнинг, шунингдек миллий қонунларнинг барқарор принциплари бузилмаслиги керак», — деб ёзилган ТИВнинг расмий твиттерида. Ташқи сиёсат муассасанинг бундай баёноти АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Дроналд Лунинг журналистика йўналишидаги «Интилиш» мукофотини топшириш маросимида айтган гапига жавоби бўлди. Лу мазкур…
Батафсил...Oy: Dekabr 2020
Боткенда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига бунёд этилаётган юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши якунланмоқда
Боткен вилояти, Қадамжай шаҳрида Ўзбекистон томонидан молиялаштирилаётган юқумли касалликлар шифохонасининг қурилиши якунланмоқда. У 5-7 кун ичида фойдаланишга топширилади, деб хабар бермоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати. Касалхона иккита бинодан иборат бўлиб, 214 ўринни ўз ичига олади. 7 декабрь куни Қадамжойдаги қурилиш Қирғизистон Бош вазири в.б. Артём Новиков томонидан текширилган. У қурилиш ишлари самарадорлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у қурилиш пайтида барча…
Батафсил...Қирғизистон Россиядан ҳаво ва темир йўл парвозлари сонини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқишни сўради
Қирғизистон томони Россияга барча санитария-эпидемиология меъёрлари ва талабларига мувофиқ равишда мунтазам ҳаво ва темир йўл хизматлари сонини кўпайтириш имкониятларини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди. Жўқорғу Кенгес матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу масала Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Парламент спикери Талант Мамитов ва Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг учрашувида кўтарилган. Музокаралар 7 декабрь куни Москвада бўлиб ўтди. Жўқорғу…
Батафсил...Райим-миллион ва Кўлбаевнинг қўлга олиниши мафия ҳақидаги кинога ўхшаб кетди — АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси
АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу журналистларга «Интилиш» («Стремление») мукофотини топшириш тадбирига қатнашиб, мамлакат бўйича жорий йилнинг муҳим янгиликларини таъкидлаб ўтди. Жаноб Луга кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик Совет Иттифоқи давридан бери давом этмоқда, аммо «Клооп», «Азаттык» OCCRP ҳамда Factcheck нашрларининг журналистлари ёрдами билан уюшган жиноий гуруҳ соядан чиқди. «Бу жиноий оиланинг очкўзлигидан, қудрати ва дахлсизлигидан қирғиз жамияти нафратланди. Улар бу…
Батафсил...Москвадаги қирғизистонликлар пикет ўтказишди
Россиянинг Москва шаҳридаги Давлат Думаси олдида пикет бўлиб ўтди. «Пикир» нашрининг хабарига кўра, норозилик Олий Кенгаш Спикери Талант Мамитовнинг ташрифига бағишланган. Талант Мамитов Москвада бир қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Пикет иштирокчилари – Қирғизистон фуқаролари – ўз ватанидаги вазиятдан норози бўлиб, ноқонуний парламент ноқонуний қарорлар қабул қилмоқда, деб айтмоқдалар.
Батафсил...Дунё вирус тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкин
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсуснинг айтишича, коронавирусга қарши вакциналарнинг натижалари яхши бўлаётгани дунё коронавирус пандемиясининг тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкинлигини англатади. Шунингдек, Гебрейсус жаҳоннинг кучли мамлакатлари қашшоқ мамлакатларни вакцина бўйича оғир аҳволга солиб қўймаслиги кераклигини ҳам таъкидлади. Тедрос Адҳаном Гебрейсус жума куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг пандемия бўйича биринчи юқори даражадаги сессиясида қилган мурожаатида вирусни…
Батафсил...Ўшда йўл-патруль милицияси иш бошлади. Мажбуриятлари
Бугундан бошлаб Ўш шаҳрида йўл-патруль милицияси иш бошлади. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўш ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати бошлиғи Альберт Абдикеримовнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг кичик туманлари 11 бўлимга бўлинган бўлиб, у ерда жами 80 нафар ҳодим икки сменада ишлайди. «Эрталаб соат 8:00 дан бошлаб шаҳарда 16 ҳодим пиёда ва 11 та транспорт воситасида фаолиятини бошлади. 102…
Батафсил...Боткенда мактабдан чиққан ёнғин ўчирилди. Болалар ҳали дарсга келишмаган эди
Боткен вилоятининг Чўнг-Тола қишлоғидаги мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, эрталаб соат 08:06 да бошланган ёнғин соат 11:54 да тўлиқ ўчирилган. Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси вакили Чўлпон Бердиқулованинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда мактабда ўқувчилар бўлмаган. «180 ўринли мактабда 313 ўқувчи бор. Пандемия пайтида 1, 5, 9 ва 11 синф…
Батафсил...Ўшда бир кафе ёниб кетди, Қирғизистонда бир кунда 9 та ёнғин қайд этилди
Ўшда бир кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ҳалокат Г. Айтиев кўчасида содир бўлган. Натижада «Урюк» кафесидаги 180 квадрат метр майдондаги 2 хонаси ва уй-рўзғор буюмлари ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда 9 та ёнғин қайд этилди. Уларни ўчиришга жами 11 та гуруҳ жалб қилинган. Ёнғин…
Батафсил...Қирғизистонда ҳозирги ички ва халқаро рейслар рўйхати
Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги ўз веб-сайтида ҳозирда Қирғизистонда қандай рейслар мавжудлигини эълон қилди. Маршрутлар жадвали Туркия: • Бишкек – Истанбул – Бишкек, ҳафтасига икки марта, , «АвиаТраффик»; • Истанбул – Бишкек – Истанбул, ҳафтасига етти марта, Turkish Airlines; • Истанбул – Бишкек – Истанбул, ҳафтасига етти марта, Pegasus Airlines; • Анталия – Бишкек – Анталия, ҳафтасига бир марта, Pegasus…
Батафсил...Бугун тожливирусдан ўлим ҳолатлари ва юқтириб олганлар камроқ қайд қилинди
Бугун, 7 декабрь куни Қирғизистонда тожливирусдан икки касал вафот этди. У Бишкек ва Чуй вилоятида қайд қилинди. Мамлакатда тожливирус қайд қилингандан бери 1297 бемор касаллик туфайли вафот этди. Ўткан кун давомида COVID-19 касаллигининг 293 та ҳолати қайд этилди. -Бишкек – 121; -Ўш – 4; – Чуй вилояти – 63; -Ўш вилояти – 3 та; – Талас вилояти – 11; -Норин…
Батафсил...Артем Новиков Қирғизистоннинг жануби ва Фарғонага ташриф буюради
Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков амалий ташриф билан Боткен ва Ўш вилоятларига боради. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Ташриф 7-9 декабрь кунларига режалаштирилган. Ташриф давомида Новиков ишлаб чиқариш қувватлари фаолияти билан танишади. Шунингдек, у Қадамжой туманидаги касалхона қурилиши ва Исфанада янгиланган аэропортнинг очилишида иштирок этади. «Бундан ташқари, у 8-декабрь куни Фарғона шаҳрида (Ўзбекистон) бўлиб ўтадиган Қирғизистон ва…
Батафсил...Ёқилғи нархлари ўсишда давом этмоқда
2020 йил 6-декабр ҳолатига кўра ҳар хил турдаги ёқилғи нархи 32,9-43,4 сомни ташкил этади. Бу компанияларнинг расмий веб-сайтларида ёқилғи нархларининг мониторинги пайтида маълум бўлди, деб ёзади Тазабек. Маълумки, 4-6 декабрь кунлари АИ-92 бензинлари 50-60 тийинга, АИ-98 бензинлари 50 тийинга, дизел ёқилғиси 40-60 тийинга, газ 50 тийинга кўтарилди. Хусусан, ҳозирги вақтда АИ-92 33,4-34,4, АИ-95 – 36,3-37,4, АИ-98 – 43,4, дизел ёқилғиси…
Батафсил...Қўчқор туманида чорва моллари нархи туша бошлади
Қўчқор туманида чорва моллари нархи туша бошлади. Бу ҳақда сотувчилар хабар беришди. Хабарларга кўра, бу ҳафта бозорга камроқ чорва моллари кириб келди. Чегаранинг ёпилиши билан чорва моллари ҳам арзонлашди. Чорванинг харидорлари ҳам кам. – отлар – 70-75 минг сом; – Таиландча – 25-30 минг сом; – сигир – 50-55 минг сом; – бузоқ – 30-35 минг сом; – бузоқли сигир…
Батафсил...Сузоқда Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ходими порахўрлик факти билан ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик давлат агентлиги (МХДҚ) Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг расмий вакили пора билан ҳибсга олинганини маълум қилди. Сузоқ туман меҳнат ва аҳолини ижтимоий ривожлантириш бўлимининг етакчи мутахассиси 27-ноябрь куни тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимига 60 минг сом бераётганда ҳибсга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ушбу ҳудуднинг кам таъминланган аҳолисининг ижтимоий нафақалари билан боғлиқ ҳужжатлардаги қонунбузарликларни ижобий…
Батафсил...COVID-19: Касаллик 328 кишида аниқланиб, 5 бемор вафот этди
Бир кунда 328 кишига тожливирус ва пневмония ташхиси қўйилган. • Бишкек шаҳрида – 122; • Ўш шаҳрида – 11; • Чуй вилояти – 87; • Ўш вилоятида – 12; • Талас вилоятида – 12; • Норин вилояти – 6; • Иссиқкўл вилоятида – 48; • Жалолобод вилоятида – 13; • Боткен вилояти – 17; 2551 бемор касалхонада, 3441 бемор уйда…
Батафсил...Қирғизистон ЕХҲТдан вакциналар сотиб олишда ёрдам беришни илтимос қилди
Ташқи ишлар вазири ЕХҲТни ривожланаётган мамлакатларга тожливирусга қарши вакциналарни сотиб олишда ёрдам беришга чақирди. Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Қазақбоев 3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 27-йиғилишида иштирок этди. «Вазир ўз нутқида COVID-19га қарши вакцинасининг барчага етарли бўлишини таъминлаш масаласи ўта долзарблигини таъкидлади. У шунингдек, ушбу дори воситасини аҳоли кам бўлган мамлакатларда кўп миқдорда сотиб олишга…
Батафсил...Қирғизистон хорижий донорлардан яна 429 миллион доллар кутмоқда
Қирғизистон яқин кунларда хорижий донорлардан 429 миллион 704,6 минг доллар олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг 4-декабрдаги COVID-19га қарши курашга жалб қилинган маблағлар тўғрисидаги баёнотида айтилган. Қирғизистон ҳукумати пандемия бошланганидан бери хорижий банклардан 774 миллион 432,8 минг доллар олишга келишиб олган. Бунинг 597,4 миллиони кредит шаклида, 173,5 миллиони грант шаклида берилмоқчи. Бугунги кунга қадар мамлакатга ушбу маблағнинг 345 миллион 142,7 минг…
Батафсил...Хитой юк ташиш ҳажмини оширишга тайёр. Тўруғарт ва Иркештомдаги вазият
Автоматлаштирилган бухгалтерия тизими орқали товарларни чегара орқали олиб ўтиш коррупция хавфини камайтиради. Бу ҳақда Бош вазир вазифасини бажарувчи, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артем Новиков Норин вилоятидаги «Тўруғарт» назорат-ўтказиш пунктига ташрифи чоғида айтиб ўтди. Унга кўра, сўнгги ойларда Хитой томони билан чегарадан ўтаётган транспорт воситаларининг ҳажмини кўпайтириш бўйича бир неча музокаралар бўлиб ўтди. «Яқин келажакда» Иркештом «назорат-ўтказиш пункти, дам олиш кунларини…
Батафсил...Ўшнинг мэри яшаган резиденциядаги уйни таъмирлаш учун 3 млн сом сарфланган
Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов яшаётган Жанубий резиденциядаги хизмат уйи 3 миллион сомга таъмирланди. Бу ҳақда шаҳар раҳбари 3 декабрда «Т-Медиа» нашрига берган интервьюсида билдирди. Сарибашовнинг айтишича, мер яшайдиган уй қаровсиз қолиб, эски бўлгани сабаб тендер баҳоси 3 млн 291 минг сомни ташкил қилган капитал таъмирдан ўтган. «Бошқа хизмат уй қуриш учун ҳам бундан икки-уч баравар кўп маблағ кетарди. Кейинги келган мерларга ҳам хизмат уйи бўлиб…
Батафсил...