Боткенда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига бунёд этилаётган юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши якунланмоқда

Боткен вилояти, Қадамжай шаҳрида Ўзбекистон томонидан молиялаштирилаётган юқумли касалликлар шифохонасининг қурилиши якунланмоқда. У 5-7 кун ичида фойдаланишга топширилади, деб хабар бермоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

Касалхона иккита бинодан иборат бўлиб, 214 ўринни ўз ичига олади. 7 декабрь куни Қадамжойдаги қурилиш Қирғизистон Бош вазири в.б. Артём Новиков томонидан текширилган. У қурилиш ишлари самарадорлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у қурилиш пайтида барча меъёрларга риоя қилиш ва қурувчилар учун зарур бўлган иш шароитларини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон иккита тиббиёт муассасаларини — Бишкек ва Қадамжойда қурилишида олдиндан тайёрлаб қўйилган иншоотлардан ёрдам беришга қарор қилган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун гуманитар ёрдамнинг бир нечта партиясини юборди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ