Қирғизистон яқин кунларда хорижий донорлардан 429 миллион 704,6 минг доллар олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг 4-декабрдаги COVID-19га қарши курашга жалб қилинган маблағлар тўғрисидаги баёнотида айтилган.

Қирғизистон ҳукумати пандемия бошланганидан бери хорижий банклардан 774 миллион 432,8 минг доллар олишга келишиб олган. Бунинг 597,4 миллиони кредит шаклида, 173,5 миллиони грант шаклида берилмоқчи.
Бугунги кунга қадар мамлакатга ушбу маблағнинг 345 миллион 142,7 минг доллари келган. Қолган 429,7 миллион доллар яқин кунларда ўтказилиши кутилмоқда.