Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги ўз веб-сайтида ҳозирда Қирғизистонда қандай рейслар мавжудлигини эълон қилди.
Маршрутлар жадвали
Туркия:
• Бишкек – Истанбул – Бишкек, ҳафтасига икки марта, , «АвиаТраффик»;
• Истанбул – Бишкек – Истанбул, ҳафтасига етти марта, Turkish Airlines;
• Истанбул – Бишкек – Истанбул, ҳафтасига етти марта, Pegasus Airlines;
• Анталия – Бишкек – Анталия, ҳафтасига бир марта, Pegasus Airlines;
Россия:
• Москва – Бишкек – Москва, ҳафтасига бир марта»Аэрофлот»;
• Бишкек – Москва – Бишкек, ҳафтада бир марта, «АвиаТраффик».
Қозоғистон:
Олмаота – Бишкек – Олмаота, ҳафтасига икки марта, «Эйр Астана».
БАА:
• Дубай – Бишкек – Дубай, ҳафтасига уч марта, Fly Dubai.
Ўзбекистон:
• Тошкент-Бишкек-Тошкент, ҳафтасига бир марта, «Ўзбекистон ҳаво йўллари».
Қирғизистон ичидаги мунтазам рейслар АвиаТраффик ва Тез Жет компаниялари томонидан амалга оширилади:
• Бишкек – Ўш – Бишкек, ҳар куни 3-4 рейс (ҳафтасига 26 марта);
• Жалолобод – Бишкек – Жалолобод, ҳафтасига бир марта;
• Бишкек – Боткен – Бишкек, ҳафтада бир марта.
Талабнинг кўпайишига кўра, ушбу йўналишлар сони кўпайтирилиши ва Исфанага рейслар очилиши мумкин.