Ўшда бир кафе ёниб кетди, Қирғизистонда бир кунда 9 та ёнғин қайд этилди

Ўшда бир кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалокат Г. Айтиев кўчасида содир бўлган. Натижада «Урюк» кафесидаги 180 квадрат метр майдондаги 2 хонаси ва уй-рўзғор буюмлари ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда 9 та ёнғин қайд этилди.

Уларни ўчиришга жами 11 та гуруҳ жалб қилинган.

Ёнғин содир бўлган жойлар ва шаҳарлар:

– Бишкек шаҳрида – 3 та;

– Ўш шаҳрида – 1 та;

– Чуй вилоятида – 1;

– Ўш вилоятида – 1;

– Жалолобод вилоятида – 1 та;

– Норин вилоятида – 2.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ