Жорий йилнинг ўн ойида Қирғизистон 10 тонна 556 килограмм кумушни экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Қимматбаҳо металлнинг 220 килограммини Туркияга, қолган қисми Швейцарияга сотилди. Улар умумий қиймати 6,3 миллион долларга баҳоланди. Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида Қирғизистон республикаси қарийб 6,2 тонна кумушни 3,1 миллион доллардан кўпроқ пулга сотган эди. Уни юқоридаги давлатлар ва Буюк Британия сотиб олган.
Батафсил...Kun: 26.12.2020
Россия Қирғизистонга 20 миллион доллар гранд беради
Россия Федерацияси Қирғизистонга 20 миллион долларлик грант ажратади. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотга кўра, маблағ бюджет камомадини қоплашга сарфланади, шунингдек пенсия, болалар нафақаси ва соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ўз ичига олган. Энди келишув лойиҳаси қирғиз томони томонидан қабул қилиниши ва яқин келажакда имзоланиши керак.
Батафсил...