Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги давлат ва муниципал муассасаларига ногиронлар учун иш ўринларини яратиш бўйича қонуний талабларга қатъий риоя қилишни эслатди. Меҳнат кодексининг 155-моддасига кўра, 25 ва ундан ортиқ ходимга эга ташкилотлар ногиронлар учун иш ўринлари сифатида ходимларнинг умумий сонининг камида 4 фоизини тақдим этишлари шарт. Бу иш ўринлари ярим кунлик иш билан ҳам таклиф қилиниши мумкин. Шунингдек,…
Батафсил...Bo'lim: Инсон ҳуқуқлари
ИИВ: Оиладаги зўравонлик қурбонларининг 6 фоизи эркаклардир
2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида милицияга оилавий зўравонлик ҳақида 16 284 та хабар келиб тушган. Уларнинг 6 фоизини эркаклар ташкил этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. 2024 йилда 621 эркак, 2023 йилда эса 275 эркак оиладаги зўравонликдан азият чекди. Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, жабрланган эркакларга ҳимоя ордери берилган: 2024 йилда 621 та, 2023 йилда эса 275 та. Жабрланганлар…
Батафсил...БМТ Қирғизистонга ўлим жазосини бекор қилиш юридик жиҳатдан имконсиз эканини эслатди
Тегишли халқаро шартномаларни ратификация қилган давлатлар учун ўлим жазосини бекор қилиш юридик жиҳатдан имконсиз ҳисобланади. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради мазкур ташкилотнинг матбуот хизмати. Ташкилотнинг таъкидлашича, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (ФСХП) бажарилишини назорат қилувчи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аввалроқ Пактнинг ўзида ва унинг Иккинчи Факультатив протоколида денонсация…
Батафсил...Ўшда вафот этган 16 ёшли қиз иши бўйича тергов давом этмоқда
16 октябрь куни марҳумнинг отаси А.А. матбуот анжуманида тергов ва мактаб жамоасига ўз даъволарини билдирди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди. Маълумотларга кўра, 2024 йил 27 декабр куни Ўш шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унинг 2009 йилда туғилган 52-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси А.А. бедарак йўқолганини билдирган. Тинтув давомида қизнинг жасади Тўлайкан қишлоғидаги қурилиши тугалланмаган…
Батафсил...Қирғизистонда уй зўровонларини назорат қилиш учун уларга GPS-браслети тақилади
Қирғизистонда уйдаги зўравонликка қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари доирасида уй зўравонлари манзилларини кузатиш учун уларга электрон браслет тақилади. Президент Садир Жапаров 16 октябрь куни «Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги тегишли қонунни имзолади. Ҳужжат мамлакат Жогорку Кенеши (парламент) томонидан 11 сентябрь куни қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади — Қирғизистон томонидан аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш бўйича халқаро ва миллий…
Батафсил...Ўшда жамоат жойларида юзини тўлиқ беркитган 28 нафар фуқаро жаримага тортилди
Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан 8-18 октябрга қадар “Экстремист” тезкор профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Унда жамоат жойларида юзини тўлиқ ёпган фуқароларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди. Маҳкама маълумотига кўра, ушбу давр мобайнида 28 нафар шахсга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят Кодексининг 127¹ моддаси билан баённомалар тузилиб, 20 минг сом миқдорида жарима солинган. Эслатиб ўтамиз, шу кунгача…
Батафсил...Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича ахборот карвони йўлга қўйилди
Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил котибияти ва Болаларни ҳимоя қилиш маркази ҳамкорлигида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича ахборот карвонини йўлга қўйди. Тадбир 24 октябрга қадар давом этади. Карвондан кўзланган мақсад болаларни зўравонликдан асраш, ота-она ва бола муносабатларини мустаҳкамлаш, оилада ижобий тарбияни тарғиб қилишдан иборат.
Батафсил...Айсулууни ўлдиришда айбланаётган шахс шунга ўхшаш 7 та жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида ваҳшийона тарзда ўлдирилган 17 ёшли Айсулуу Мукашеванинг ўлимида гумон қилинаётган шахсга зўравонлик билан боғлиқ жами 7 та жиноят бўйича айблов қўйилган. Бу ҳақда “ЭлТР” телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борган журналистик суриштирувда маълум қилинди. Унда айтилишича, тўртта қиз зўрланиб ўлдирилган, иккита қиз тирик қолган, яна бирининг тақдири номаълум. Гумонланувчи бир қиз бошига арматура билан…
Батафсил...Қирғизистонликлар ўлим жазосини тиклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига жалб қилинди
Қирғизистон президенти Администрацияси мамлакат Конституциясига ўлим жазосини жорий этиш бўйича ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Асосий қонуннинг 25-моддасига қуйидаги мазмундаги ўзгартириш киритиш таклиф этилди: «Ҳар ким ажралмас яшаш ҳуқуқига эга. Инсон ҳаёти ва соғлиғига нисбатан ҳар қандай суиқасдга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ўлим жазоси қонун билан фақат болаларни…
Батафсил...Рита Карасартовани беш йиллик шартли жазога ҳукм қилинди
Бишкекнинг Свердловский тумани суди ҳуқуқ фаоли Рита Карасартовани беш йилга пробация назоратига ва 50 минг сом (572 доллар) миқдорида жаримага ҳукм қилди. Бу ҳақда «Тандыр медиа» хабар берди. Қарор 18 сентябрь куни эълон қилинган. Суд Карасартовани Қирғизистон Жиноят кодексининг 278 ва 327-моддалари бўйича оммавий тартибсизликларга чақириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишда айбдор деб топган. Прокурор илгари Карасартова учун ўн…
Батафсил...Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди
Суд ҳукми: Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди. Ўзган туман суди май ойида вафот этган 38 ёшли Айзирек Эралиева иши бўйича ҳукм чиқарди. Марҳумнинг турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 100 минг сом жарима тўлашга мажбур бўлди. Унга эҳтиётсизликдан одам ўлдириш ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари қўйилган. Эслатиб ўтамиз, Айзирек Эралиева…
Батафсил...Азимжон Асқаров қамоқда вафот этганига беш йил тўлди
Қирғизистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг қамоқхонада вафот этганига беш йил тўлди. Аммо шу вақтга қадар унинг ўлими юзасидан бошланган тергов ҳалигача якунланмаган. Нью-Йоркда жойлашган «Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» (CPJ) Қирғизистон ҳукуматини Азимжон Асқаровнинг ўлими билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ, холис ва мустақил тарзда тергов қилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот Асқаров вафотининг беш йиллиги муносабати билан тарқатган баёнотида…
Батафсил...АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун визаларнинг максимал амал қилиш муддатини 10 йилдан 3 ойга қисқартирди
АҚШга иммиграцион бўлмаган визалар энди Қирғизистон фуқароларига уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади ва мамлакатга фақат бир марта киришни назарда тутади. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Иммиграцион бўлмаган визалар АҚШга сайёҳлик ёки хизмат сафари, вақтинчалик иш, ўқиш ёки тиббий ёрдам учун вақтинча киришни хоҳловчи шахслар учун мўлжалланган. Илгари Қирғизистон фуқаролари бундай визаларни ўн…
Батафсил...Қозоғистонда 16,3 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари интернетга тарқалди
Миллионлаб қозоғистонликларнинг шахсий маълумотлари интернетга тарқалди, деб хабар берди ТSARКА киберхавфсизлик маркази. Маълумотлар “Қозоғистон фуқаролари 2024” номи остида сиздирилган. Чиқарилган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: • исми, туғилган йили, жинси; • ШИН (шахсий идентификация рақами); • манзил; • уй, иш ва мобил телефон рақамлари; • фуқаролик, миллати ва яшаш жойи. Маълумотларнинг бир қисми тиббиёт муассасаларидан олинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати миграция қоидаларини бузган мигрантларнинг яшаш ҳаражати ва уйга қайтиш чипталарини тўлайди
Қирғизистон ҳукумати миграция қоидаларини бузган меҳмонларнинг ватанига қайтишига ёрдам беради. Республика Вазирлар Маҳкамаси яшаш тартибини бузган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатда бўлиши ва ундан чиқиб кетишини тартибга солувчи тегишли қарорга ўзгартиришлар киритди, деб ёзади 24.kg. Ўзгартиришларга кўра, миграция қоидаларини бузганлар Қирғизистонни ихтиёрий равишда тарк этиш имкониятига эга бўлади. Шу мақсадда ИИВ ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси назоратида ноқонуний…
Батафсил...Қирғизистон фуқароларининг АҚШга кириши нега таъқиқланди?
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси консулини Марказий Осиё республикаси фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланиши мумкинлиги билан боғлиқ масалага ойдинлик киритиш учун таклиф қилмоқчи. Тегишли хабар Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди. Таъкидланишича, АҚШ ҳозирда хавфсизликни таъминлаш ва чет элликларнинг киришини тартибга солишга қаратилган миграция қонунчилигини қайта кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Қирғизистон дипломатлари таъкидлашича, Америка томони бу давлат фуқароларига нисбатан…
Батафсил...Қон рангига ғарқ бўлган июнь
Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди. 2010 йилнинг ёзида Қирғизистон жанубида мамлакатнинг яқин тарихидаги энг фожиали воқеалар юз берди — юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, минглаб уйлар вайрон бўлган ва минглаб қочқинларнинг юртини тарк этишга мажбур қилган оммавий миллатлараро тўқнашувлари бўлиб ўтди. 2010 йил 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Ўш шаҳрида қирғиз ва…
Батафсил...Азон Глобал: Мубашшир Аҳмад ДХХнинг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг ҳолати ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз: Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни уни фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва…
Батафсил...Собиқ депутат МХДҚ ходимлари томонидан қийноқларга солингани ва калтакланганини даъво қилди
Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) собиқ депутати Султанбай Айжигитов ва унинг рафиқаси Гулзат Жўлдошова 30 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари уларни қийноқларга солгани ва шафқатсизларча муносабатда бўлганини даъво қилиб, мамлакат президенти Садир Жапаров ва Бош прокурорга расмий баёнот билан чиқишди. Баёнотдан парчалар ижтимоий тармоқларда журналист Лейла Саралаева томонидан чоп этилган. Мурожаатда Айжигитов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчиси Тенир…
Батафсил...БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Қирғизистон ҳукумати фаоллар ҳуқуқларини бузганини аниқлади
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Қирғизистон ҳукумати ҳуқуқ фаоли ва адвокат Чўлпон Жакупова ва журналист Норинбек Идинов (Норин Айип) ҳуқуқларини бузганини аниқлади. Бу ҳақда қўмита қарорига таяниб, Kaktus.Media нашри хабар берди. Қўмита 2017 йили ўша пайтдаги президент Алмазбек Атамбаев номидан мамлакат Бош прокурори Индира Жўлдубаева орқали Жакупова ва Идиновга қарши қўйилган даъволар билан боғлиқ ишни кўриб чиққан. Даъволар президент шаъни ва…
Батафсил...