Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан 8-18 октябрга қадар “Экстремист” тезкор профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Унда жамоат жойларида юзини тўлиқ ёпган фуқароларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди.
Маҳкама маълумотига кўра, ушбу давр мобайнида 28 нафар шахсга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят Кодексининг 127¹ моддаси билан баённомалар тузилиб, 20 минг сом миқдорида жарима солинган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўш вилоят ИИБ ходимлари томонидан ҚРнинг айрим қонун ҳужжатларига диний соҳага оид киритилган ўзгартиришлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонун талабларига риоя қилмаган фуқароларга тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилиб келинган.