Қозоғистонда 16,3 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари интернетга тарқалди

Миллионлаб қозоғистонликларнинг шахсий маълумотлари интернетга тарқалди, деб хабар берди ТSARКА киберхавфсизлик маркази.

Маълумотлар “Қозоғистон фуқаролари 2024” номи остида сиздирилган.

Чиқарилган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• исми, туғилган йили, жинси;
• ШИН (шахсий идентификация рақами);
• манзил;
• уй, иш ва мобил телефон рақамлари;
• фуқаролик, миллати ва яшаш жойи.
Маълумотларнинг бир қисми тиббиёт муассасаларидан олинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда маълумотлар айнан қаердан сизиб чиққанини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ