Адвокат: Азимжон Асқаров хасталиги сабаб қамоқдан озод этилиши керак

Ўш ва Жалолободда 2010 йилнинг июнида юз берган этник, қонли воқеаларда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган Азимжон Асқаровнинг адвокати Валерян Вахитов, Жазони ижро этиш хизматидан ҳимоясидаги инсонни хасталиги сабаб озод этишни талаб қилган. Вахитов “Озодлик”нинг қирғиз хизматига маълум қилишича, ҳуқуқ ҳимоячисининг тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал ва бошқа касалликлари кучайиб кетганлиги тўғрисида хабар олишган. “Йўқ деганда Азимжон Асқаровни касалхонага ётқизиш…

Батафсил...

Туркманистонда эркакларнинг соқоли қирилмоқда

Туркманистонда Лебап вилоят расмиийлари яна эркакларнинг соқолини мажбуран олмоқда ва мусулмон ақидаларига амал қиладиган фуқоролар таъқиб остига олинган, дея хабар беради Азатлиқ радиоси (Озодлик Радиосининг туркман таҳририяти). Туркманобод шаҳри ва Фарап туманида полиция ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг ходимлари бозор ва кўчаларни айланиб юриб, ёш диндорлар ва 60 ёшгача бўлган эркакларни милиция бўлимига олиб бормоқда. Бу ерда уларнинг соқоллари мажбуран олинмоқда…

Батафсил...

Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи пора билан қўлга тушди

Ўш вилояти Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи, милиция майори пора олаётган жойида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирликнинг хабарига кўра, Ички тергов хизматига Т.А. исмли фуқаро мурожаат қилиб, судгача бўлган ишни ҳал қилиш учун 80 минг сом маблағни қўрқитиб талаб қилаётган Новқат ТИИБнинг ходимига нисбатан тегишли чоралар кўришни сўради. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва қилмишларнинг…

Батафсил...

Рафиқасининг бўйнига автошина осиб, қийноққа солган эркак 2 йил назоратга олинди

Сузоқ туманида рафиқасини қийноққа солган эркак суд томонидан айбдор деб топилди. Суд жазо тариқасида эркакка икки йиллик пробацион назорат белгилади ва уни суд залидан озод қилди. Бу ҳақда 2 июл куни уқуқни ҳимоя қилувчи «Справедливость» (“Адолат”) ташкилоти маълум қилди. Пробацион назорат – Қирғизистон Жиноят -процессуаль кодексидаги янги норма. Айбланувчига бажариши керак бўлган бир қатор мажбуриятлар қўйилади. Акс ҳолда хукм қайта…

Батафсил...

Ўшда тиламчилик билан шуғулланган 4 ўсмир болалар уйига ўтказилди

27-июнь куни Ўш шаҳрида «Тиламчи» номли рейд ўтказилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалиги ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади – тиламчилик қилган фуқаролар орасида тожливирус касаллигини олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлиб саналади. «Шунингдек марказий кўчалардаги тиламчилик билан шуғулланувчилар сайёҳларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Рейд давомида айрим фуқаролар…

Батафсил...

Ўшда меҳнатга жалб қилинган болалар аниқланиб, ота-оналари учун чоралар кўрилмоқда

Ўш шаҳрида «Ўсмирлар меҳнати» деб номланган рейд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 17-19 июн кунлари Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси балоғатга этмаган болалар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказди. «Баъзи бир иш берувчилар ва ўспиринларнинг ота-оналарининг бефарқлиги туфайли вояга этмаганлар ишга жалб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиш ҳолатлари учраб турмоқда. Ўш шаҳри карантиндаги ҳудуд…

Батафсил...

Ўшда «эрини ҳимояланиш пайтида ўлдириб қўйган» аёлнинг адвокати таҳдидларга учраганини айтмоқда

Адвокат Мухайё Абдраупова «Клооп»га номаълум одамлар тарафидан таҳдидларга дучор бўлаётганини айтди. Бу бўйича адвокат 12-июнда Ўш шаҳар прокуратурасига ариза ёзди. Абдраупованинг айтишича, унга таҳдид қилаётганлар мижози Гулжан Пасанованинг эрини қариндошлари бўлиши мумкин. Пасанова Ўш шаҳар суди тарафидан 5-мартда турмуш ўртоғининг ўлимида айбдор деб топилиб, 9 йилга кесилган. Аммо Пасанова турмуш ўртоғидан ўзини ҳимоя қилаётиб, уни ўлдириб қўйганини айтганидан кейин Абдраупова…

Батафсил...

Қўли бойланиб, бўйнига ғилдирак илинган аёл эрини кечирди

Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 47 ёшли аёл ўзини азоблаган эрини кечириб, ҳуқуқ-тартибот идораларига ёзган аризасини қайтариб олди. Айни пайтда Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси, аёл аризасини қайтариб олганига қарамай, бу иш бўйича тергов давом этаётганини маълум қилган. Шу йил 12 июнида ижтимоий тармоқларда Сузоқда тасвирга олинган видео тарқалгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Видеода бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган…

Батафсил...

Суд Асқаровнинг ҳукуматга қўйган даъвосини қарашдан бош тортди

Бишкекнинг маъмурий суди 12-июнда  умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровнинг ҳукуматга қўйган даъвосини рад этди. Асқаров ҳукуматни у БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 2016-йили чиққан қарорига риоя қилмагани учун  судга берган. Қарорда ҚўмитаАсқаровни қийноқ қурбони деб топиб, Қирғизистоннинг ҳукуматидан  уни зудлик билан озод қилиб,  унга товон тўлаб беришни талаб қилган. Ҳукумат бу талабларни бугунги кунгача бажаргани йўқ. Асқаровнинг даъво…

Батафсил...

Қирғизистонликлар оилавий зўравонликка қарши онлайн-митинг ўтказди

 «Инстаграмм»нинг @tajadymm саҳифасида 14 июн куни кечқурун оилавий зўравонликка қарши онлайн-митинг бўлиб ўтди. Акция ташкилотчиларидан бири Чолпон Абдрахманованинг айтишича, телебошловчи Назира Айтбекова, фаол Зера ва бошқа спикерлар чиқиш қилди. «Оилавий зўраворнлик билан боғлиқ сўнгги ҳодиса сабр косамизни тўлдириб юборди. Шу сабабли биз мазкур муаммони муҳокама қилиш ва бу кўринишни танқид қилиш мақсадида онлайн-митинг ўтказишга қарор қилдик», – дея таъкидлади Абдрахманова.…

Батафсил...

Сузоқ туманида хотинини азоблаган киши ҳибсга олинди

Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги қишлоқлардан бирида хотини азоблаган 51 ёшли киши қўлга олинди. Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг “Азоблаш” моддаси бўйича очилган жиноят иши доирасида гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган ўрта ёшлардаги аёлни юзига ураётгани…

Батафсил...

Жалолободда бир ёшли қизини калтаклаган аёлга нисбатан милиция тергов бошлади

Жалолободда бир аёл эри билан телефон орқали тортишиб кетгандан сўнг бир ёшли қизини уриб юборди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод милицияси хабар қилди. Милициянинг маълумотига кўра, аёл қизини калтаклаётганини видеога олиб, Россияда ишлаб юрган эрига юборган. * Биз этика сабабларига кўра видеони сайтга чиқармасликка қарор қилдик. «Отанг сени боқиш учун менга пул жўнатмаяпти, мен сени деб тиламчилик қила бошладим»,- дейди видеода чақалоқнинг онаси.…

Батафсил...

Президент оилавий зўравонлик бўйича қонунга ўзгартиришларни мақуллади

Сўўрўнбай Жээнбеков Жазо-процессуал кодексига ўзгартиришларни киргизиш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди. Бу бўйича оилавий зўравонликда гумондорни қўлга олиш учун шартлар тўлиқланган. Қонун лойиҳаси бўйича фақат биргина модда ўзгаради — 504 — у 3,1 банди билан тўлиқланади. Унда оилавий зўравонликка гумондор одамни 48 соатга ушлаб туриш учун асослар ёзилган. Янги уч пункт бўйича агар гумондор жабрланган одамнинг ҳамда бошқа оила аъзоларининг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирса, у…

Батафсил...

Ўзбекистонга келин бўлган қирғизистонлик аёллар чегарадан ўта олмади

Ўзбекистонга келин бўлган 80га яқин қирғизистонлик аёл Қорасув туманидаги «Дўстук» божхона назорат бекатидан ўта олишмай турибди. Улар орасида ҳомиладорлари ва ёш болалик келинлар ҳам бор. Бу ҳақда “Турмуш” нашри ёзмоқда. Жалолобод вилояти, Сузоқ туманида туғилиб, Тошкентга келин бўлган Ирода Жўрабоева 2 боласи билан уч кундан буён ушбу божхона назорат бекатида кун кечирмоқда. «Мен Ўзбекистондан ота-онамнинг уйига март ойининг бошида меҳмондорчиликка…

Батафсил...

HRW: «Қирғизистон ҳукумати фаол Рузиевнинг ҳукмини бекор қилиб, МХДҚнинг таҳдидларига йўл бермаслиги керак»

Иссиқкўл вилоят судига «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Камил Рузиев ноқонуний ҳибсга олиниб, унга нисбатан иш қўзғалгани бўйича апелляция шикояти берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Азат Рузиев хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, адвокатга иш материаллари «охиригача» берилмаган. «Кеча кечқурунгина ололдик, бугун эса соат 17.00га қадар апелляция ёзиб, уни топширишга улгуришимиз керак. 31 майдан протоколини бугунги кунгача ололмаяпмиз. Бир неча бор ариза…

Батафсил...

Собиқ ички ишлар вазири оқланди

Олий суд собиқ ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қонғантиевга нисбатан сўнги ҳукмини эълон қилди. Уни бугун, 3-июнда айбсизлиги исботланганлигини АКИpress агентлигига адвокат Икрамидин Айтқулов маълум қилди. Шу кунгача Бишкекнинг Биринчи май туман суди оқловчи ҳукмини 2019-йилнинг 5-июлида чиқарган эди. Бишкек шаҳар суди ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдирган. Айбловчи томонининг маълум қилишича, М.Қўнғантиев 2010-йилнинг 6-7-апрелида содир бўлган, шунингдек Таласдаги қўзғалонларда бурчини…

Батафсил...

Ҳуқуқ ҳимоячиси Комил Рўзиев стресс ва очлик сабабли касалхонага ётқизилди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевнинг ўғли Азат Рўзиев отаси касалхонага ётқизилганини хабар қилди. «Дадам 1 июнь куни стресс ва очлик эълон қилганидан кейин касалхонага ётқизилди. Ҳозир у Иссиқкўл вилоят касалхонасида », – деб ёзди Азат Рўзиев. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи «Клооп»га берган интервьюсида ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди, аммо ўзи иштирок этиши керак бўлган барча суд жараёнларини 3 июнга қолдиришни илтимос қилганини айтди. 3…

Батафсил...

Прокурор блогер Сидиманов учун 6 йил қамоқ жазоси берилишини сўради

2 июнь куни Бишкекдаги Октябрь туман судида блогер Элмирбек Сидимановнинг иши кўриб чиқилди. «Азаттиқ» радиосига унинг адвокати Али Магаевнинг айтишича, прокурор суддан блогер 6 йил озодликдан маҳрум қилинишини сўраган. «Суд лингвистик экспертиза ўтказиш борасидаги бизнинг илтимосномамизни эътиборсиз қолдирди. Сидиманов блогерлар ва хейтерларни оёққа турғизди, улар Сидимановнинг мурожаатидан сўнг блогернинг онаси ва синглиси шаънига фикр билдирдилар. У минтақалараро низога чақирмаган», –…

Батафсил...

Қирғизистонда судялар қанча ойлик олишади?

Қирғизистонда биринчи инстанциядаги судялар 25 минг сомгача, иккинчи инстанциядагилар 35 минг сомгача, шунингдек Олий суддаги судялар 45 минг сомгача иш ҳаққи олишади. Бу ҳақда Олий суднинг раисаси  Гулбара Қалиева маълум қилди. Қалиеванинг маълум қилишича, судялар кам ойлик олишади . «Судяларга агар бу иш ҳаққига рози бўлиб келсангиз ишланглар, агар ёқмаса тадбиркорлик қилинг деб айтаман. Аммо ойлик оз бўлса ҳам мақоми…

Батафсил...

Азимжон Асқаров ўзига қарши айблов ёғдирганларга жавоб мурожаати билан чиқди

Бундан 10 йил муқаддам Қирғизистон жанубида содир бўлган қонли воқеалар ортидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Қирғизистоннинг қатор сиёсатчилари ва собиқ депутатларига очиқ мурожаат билан чиқди. У қамоқхонада ноҳақ ўтирганини, милиционер Сулаймановнинг ўлимига ўз ҳамкасблари сабаб бўлганини айтиб, ноҳукумат ташкилотлари (НҲТ) тўғрисидаги лойиҳанинг парламентдаги муҳокамаси чоғида ўзига қарши билдирилган фикрларга жавоб берди. Асқаровнинг мурожаатида: “Менга қарши ёлғон иддаолар…

Батафсил...
1 … 11 12 13 14 15 16