Жаримаси 3 минг сомдан ошган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига киритилади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималарни ўз вақтида тўлашга чақирди. Бош бошқарма маълумотига кўра, жарима солинган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлаган фуқаролар 70% чегирмага эга бўладилар. Бу ҳайдовчилар учун харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Жарималарнинг мавжудлиги ва миқдорини “Төлөм” мобил иловаси орқали текшириб, онлайн тўлаш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, агар транспорт воситаси…

Батафсил...

Солиқ кодексига ўзгартиришлар: мулк солиғи бўйича янги қоидалар эълон қилинди

Давлат солиқ хизмати Солиқ кодексига 29 октабрда қабул қилинган қонунга мувофиқ, мулк солиғини ҳисоблаш ва ставкалари янгиланганини маълум қилди. Маълумотга кўра, мулк солиғи автоматик равишда ҳисоблашга ўтди. Шу муносабат билан илгари берилган маълумот ҳисоблари (аҳоли пунктларидаги ерлар, қишлоқ хўжалиги бўлмаган ерлар, турар-жой бўлмаган бинолар учун) бекор қилинди. Қонунда «турар-жой мулк объекти» ва «турар-жой бўлмаган мулк объекти» каби янги тушунчалар киритилиб,…

Батафсил...

Патент билан ишлайдиганлар учун солиқни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати патентлар билан ишлайдиганлар учун солиқни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилганини эълон қилди. Маълумотга кўра, жорий йилнинг 29 октабр куни Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, энди электрон тизим орқали патент олган фуқаро автоматик равишда солиқ органида бир вақтнинг ўзида рўйхатдан ўтади. Бу ҳолда, солиқ инспекциясига ташриф буюриш ва алоҳида рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Патент олган якка тартибдаги тадбиркорлар…

Батафсил...

Ўш аэропортида ноқонуний пул алмаштиргани учун икки фуқаро ҳибсга олинди

Ўш аэропортида ноқонуний пул алмаштиргани учун икки фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, Ҳаво транспорти бошқармасига аэропорт ҳудудида лицензиясиз валюта алмаштириш факти ҳақида маълумот келиб тушган ва дастлабки тергов ўтказилган. Натижада, валютани ноқонуний алмаштираётган 1994 йилда туғилган фуқаролар К. уулу А. ва 1979 йилда туғилган Т.М. ҳибсга олинган. Тўпланган материаллар…

Батафсил...

Ўшда инфляция 9% ни ташкил этди: 10 ой ичида ҳудудлар бўйича нархлар қандай ўзгарди?

Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг январ-октябр ойларида инфляция даражаси ўтган йилнинг декабр ойига нисбатан 7,1% ни ташкил этганини маълум қилди. Муассаса маълумотларига кўра, энг юқори нархларнинг ўсиши хизматларда қайд этилган бўлиб, 8,9% ни ташкил этди. Озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархлари 7,4% га, алкогол ичимликлар ва тамаки 6,7% га, ноозиқ-овқат товарлари эса 5,6% га ошди. Нархларнинг ўсиши мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатилди.…

Батафсил...

Ўш вилоятида ижтимоий нархларда кўмир сотиш пунктлари фаолият юритмоқда

Ўш вилоятида «Қирғизкўмир» ОАЖ билан ҳамкорликда аҳолини арзон нархларда кўмир билан таъминлаш учун махсус савдо пунктлари очилмоқда ва фаолият юритмоқда. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, кўмирнинг нархи бир килограмми 6 сом бўлиб, 1 тоннаси 6000 сомдан, Қора-Кулжа туманида эса 6200 сомдан сотилмоқда. 📍 Савдо нуқталари манзиллари: Ўзган тумани: • Қуршоб қишлоқ ҳокимияти, К. Бекмурзаев ва Мадаминов…

Батафсил...

Давлат кўмир нархини барқарорлаштириш чораларини кўрмоқда

Қора-Кече конидан бир тонна кўмир 2460 сомдан юкланаётган бўлса-да, баъзи хусусий шахслар уни 8-9 минг сомдан сотмоқда. Шунинг учун Қирғизкўмир корхонаси хусусий транспорт воситаларининг конга киришини вақтинча чеклаб қўйди ва аҳолига кўмирни тўғридан-тўғри етказиб беришни кучайтирди. Монополияга қарши хизмат томонидан ўтказилган текширув натижасида хусусий шахслар давлат томонидан белгиланганидан юқори нархларни белгилаётгани аниқланди. Қора олтиннинг нархи кўмир омборларида 5800 сом, хусусий…

Батафсил...

9 ой ичида алимент тўлашдан бўйин товлаган 1322 киши қидирувга берилди

Жорий йилнинг январ ва сентябр ойлари оралиғида алимент тўлашдан бўйин товлаган 1322 киши қидирувга берилди.Бу ҳақда Суд ижрочилари хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, ушбу даврда алимент ундириш бўйича 1160 та иш қўзғатилган. Бундан ташқари, молия муассасалари ва бухгалтерия бўлимларига 1771 та ҳужжат юборилган. Ушбу чоралар алимент тўлашдан бўйин товлаган фуқаролар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган.

Батафсил...

Президент Энергетика вазирлигидан «чексиз тариф»ни дарҳол бекор қилишни талаб қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Энергетика вазирлигининг жамоатчиликни электр энергияси учун «чексиз тариф»га ўтишга ундаш ташаббусини танқид қилди. Давлат раҳбари бу опцияни дарҳол бекор қилишни талаб қилди, деб хабар беради Economist.kg. Мамлакат раҳбарининг танқиди Энергетика вазири Таалайбек Ибраевга қаратилган бўлган. Жапаров ресурслар танқислиги шароитида «чексиз тариф»ни тақдим этиш амалиёти ноўрин экани ва бу ижтимоий кескинликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Президент қишда…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқилғи нархи кўтарилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархи тахминан 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши хизмат хабар берди. Маълумотларга кўра, нархларнинг ошиши Россиядаги геосиёсий вазият ва ёқилғи тақчиллиги билан боғлиқ. Оқибатда қирғиз нефт трейдерлари чекланган миқдорда ёқилғи сотиб олмоқда, чунки россиялик етказиб берувчилар қимматроқ нарх тўлайдиган бошқа харидорларга устунлик беради. Муассаса бозорни барқарорлаштириш учун Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига бир қатор чора-тадбирларни таклиф…

Батафсил...

“Қора-Кече” кўмир нархини оширган ҳайдовчилар “қора рўйхат”га киритилади

“Қора-Кече” кўмир конида кўмир ташувчи ҳайдовчиларга расмий баёнот берилди. “Қирғизкўмир” корхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, агар “Қора-Кече” кўмир конидан қатъий белгиланган нархда олинган кўмир монополияга қарши хизмат томонидан тасдиқланган лимитдан юқори сотилгани аниқланса, бундай ҳайдовчилар “Қора-Кече қора рўйхати”га киритилади ва келажакда кон ҳудудига кириши таъқиқланади. Айни пайтда конда кўмир нархи бир тонна учун 2460 сом бўлса, Бишкекдаги Монополияга қарши хизмат…

Батафсил...

Ёнилғи нархини асоссиз ошириб юборганларга чора кўрилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархини ортиқча ва асоссиз ошириб юборган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш хизмати раиси Женали Орозбаев “Кабар” агентлигининг “Элден Собол” дастурининг жонли эфирида маълум қилди. Унга кўра, АИ-92 ва дизел ёқилғиси ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилган. «Агар ёқилғи нархи асоссиз оширилса ва нефт савдогарлари нархларни ўзлари хоҳлаганча белгилашни бошласа, бизнинг хизматимиз…

Батафсил...

Европа банклари Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилишини молиялаштиришади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа инвестиция банки Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этади. Брюсселда мазкур ташкилотлар билан Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбекистон вазирлиги матбуот хизмати. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, келишувлар халқаро молия институтлари раҳбарлари ва таниқли сиёсатчилар, жумладан, халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела иштирок этган Global…

Батафсил...

Кўмир нархи давлат томонидан тартибга солинади

1 октябрдан бошлаб мамлакатда кўмир нархини 90 кунлик давлат томонидан тартибга солиш кучга киради. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, монополияга қарши хизмат кўмир устидан максимал нархларни белгилаш орқали назоратни амалга оширади. Чора иситиш мавсумига мувофиқ қабул қилинади ва керак бўлганда узайтирилиши мумкин. Вазирлик мазкур қадам аҳолининг кўмирдан фойдаланишини таъминлаш, иситиш мавсумида нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг…

Батафсил...

Ўш шаҳри «яшил транспорт»га қадам ташлади

Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев 17 сентябрь куни Бишкекда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашди. Йиғилишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди. Томонлар Ўшга электробуслар олиб кириш ва янги троллейбус линияларини қуриш бўйича келишув имзоладилар. Шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: • эстокада кўприкларини қуриш;…

Батафсил...

Муқобил (алтернатив) ҳарбий хизмат учун тўловлар ошиши мумкин

Мудофаа вазирлиги муқобил ҳарбий хизмат учун тўловларни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 18-25 минг сом бўлган жорий тўловларни 25-50 минг сомга ошириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, сафарбарлик резервига қатнашишни хоҳловчилар учун тўловлар 75-90 минг сомгача ошиши мумкин. Қонун лойиҳасида ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларини бузган шахслар учун жарима миқдорини 1 минг сўмдан 10 минг сомгача ошириш ҳам кўзда тутилган.

Батафсил...

Қирғизистонда 1 октябрдан бошлаб нафақа пули кўпаяди

Қирғизистонда 1 октябрдан бошлаб пенсия оширилгандан кейин энг кам пенсия миқдори 7500 сомни ташкил қилади. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма вакили Жилдиз Кулжанова “Биринчи радио” эфирида маълум қилди. 1 октябрдан бошлаб ўсиш қуйидагиларга таъсир қилади: суғурта қисми 50 000 сомдан ошмайдиган пенсиялар – улар 1,10 коэффициентга, лекин 600 сомдан кам бўлмаган миқдорда оширилади (суғурта қисмини оширишнинг энг кам чегараси); суғурта қисми…

Батафсил...

Ўшдаги “Келечек” бозори савдогарлари учун янги жой қурилади

Ўш шаҳридаги “Келечек” бозори савдогарлари учун янги савдо мажмуаси қуришга қарор қилинди. Бу ҳақда контейнер эгалари билан учрашувда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги бозор савдо жойлари ва ижара ҳақи қимматлиги сабабли савдогарлар кўчишдан бош тортган “Жибек-Жолу” муниципал бозори ёнида жойлашади. “Бозор қурамиз, кейин контейнерларни кўчирамиз. У муниципал бўлади, ер солиғини тўлайсиз, патент оласиз. Мурожаатларингизни кўриб,…

Батафсил...

Кафе ва ресторанларда 15 фоиз хизмат ҳақи бекор қилинади

Кафе ва ресторанларда 15 фоиз хизмат ҳақи бекор қилинади. Қирғизистонда кафе ва ресторанлар ўз ҳисобига қўшадиган 15 % хизмат ҳақи қонун билан бекор қилинади. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлигига Монополияга қарши хизмат бошлиғи Женали Орозбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай тўловнинг қонуний асоси бўлмаса-да, аксарият ресторанлар бу миқдорни асоссиз қўшиб келмоқда. Эндиликда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мижозлар…

Батафсил...

Ўшдаги «Бексултан», «Шоколад» ва «Келечек» бозорлари июль охирида кўчирилади

«Бексултан» ва «Шоколад» бозорлари 27-июлдан, «Келечек» бозори 31-июлдан кўчирилади. Ўш шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бозорларни янги шаҳар бозорига кўчириш ишлари давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди. Масалан, “Бексултан” ва “Шоколад” бозорларига кўчиш бўйича савдогарларга ёзма равишда хабар берилган. Унга кўра, бозор 27 июл куни тўлиқ кўчирилади. Бир йил аввал “Келечек” бозори раҳбариятига савдогарларни кўчириш учун янги…

Батафсил...
1 … 3 4 5 6 7 … 22