Ўш вилоятида «Қирғизкўмир» ОАЖ билан ҳамкорликда аҳолини арзон нархларда кўмир билан таъминлаш учун махсус савдо пунктлари очилмоқда ва фаолият юритмоқда. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, кўмирнинг нархи бир килограмми 6 сом бўлиб, 1 тоннаси 6000 сомдан, Қора-Кулжа туманида эса 6200 сомдан сотилмоқда.
📍 Савдо нуқталари манзиллари:
Ўзган тумани:
• Қуршоб қишлоқ ҳокимияти, К. Бекмурзаев ва Мадаминов кўчалари
• Тўрт-Кўл қишлоқ ҳудуди, Прогресс қишлоғи
Новқат тумани:
• Гулистон қишлоқ ҳудуди
• Кўк-Жар қишлоқ ҳудуди
Қорасув тумани:
• Савай қишлоқ ҳудуди, Қизил-Шарқ қишлоғи
• Датқа қишлоқ ҳудуди, Қум-Ариқ қишлоғи
• Жоош қишлоқ ҳудуди, Тошлоқ участкаси
Қора-Қулжа тумани:
• Қора-Қулжа қишлоқ ҳудуди, Сой участкаси
Аравон тумани:
• С. Юсупова қишлоқ ҳудуди
Агар кўрсатилган нуқталарда кўмирнинг белгиланган нархдан юқори нархда сотилиши ҳолатлари аниқланса, фуқаролар тегишли қишлоқ ҳудудлари ёки туман маъмуриятларига мурожаат қилишлари мумкин.