2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 313 минг киши қашшоқликда кун кечирган, уларнинг 73,8%и қишлоқ яшовчиларидир. Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди. Шунингдек ўтган йили 17 ёшгача бўлган 660,8 минг бола қашшоқликда яшаган. Қашшоқликнинг даражаст истеъмолчининг ҳаражатлари билан ҳисобланади. 2019-йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 20,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам. Шаҳарларда камбағаллик даражаси 5,4 фоизга, қишлоқ жойларида…
Батафсил...Bo'lim: Иқтисод
Парламент полиэтилен пакетларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Жоғорку Кенеш 11 июн кунги мажлисида биринчи ўқишда «Қирғизистон Республикаси ҳудудларида полимер пленка пакетлари ишлатилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ва Қоида бузилишлари Кодексига киритилган ўзгартишларни қабул қилди. Депутат Марлен Маматалиев Қирғизистон ҳудудига полимер пленка пакетлари олиб кирилишини тақиқлаш, 2021 йилдан ҚРда полимер пленка пакетларини ишлаб чиқарилиши тўҳтатилишини таклиф қилди, фақат экспорт учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, шунингдек биополимер материаллардан тайёрланган пакетлар…
Батафсил...Ҳукумат:Пенсия ва нафақалар ўз вақтида берилади
Барча ижтимоий тўловлар, пенсия ва нафақа пуллари ўз вақтида берилади. Бу ҳақда 11-июнда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев маълум қилди. Унга кўра, давлат бюджети оғир вазиятда бўлишига қарамай, ижтимоий бурчларни ўз вақтида бажариш учун ҳукумат ҳар куни барча ҳаракатларни ишга солмоқда. «Ҳукумат пенсия, нафақа пули ва давлат ҳодимларининг ойлик-маошларини ўз вақтида бермоқда ва бундан кейин ҳам ўз вақтида тўлаб беради», – деди…
Батафсил...Қирғизистонга Google солиқ тўлаши мумкин
Қирғизистонинг ҳукумати Google компаниясига солиқ жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев бугун, 11-июнда брифинг чоғида маълум қилди. Унга кўра, ҳозирда солиқ тўлатишнинг усуллари ишлаб чиқилмоқда, таклифлар мавжуд. “Россия, Ўзбекистон томонидан Google компаниясига солиқ киргизилган. Биз уларнинг тажрибасини ўрганамиз, таклифлар киргизамиз”, — деган бош вазир ўринбосари.
Батафсил...Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 21% га камайди
Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-апрель ойларида 1 миллиард 753,9 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга камдир. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Шу билан бирга импорт ҳажми 31,4% га камайиб, экспорт эса 2,7% га ўсган. Қирғизистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми 8 фоизга камайган. Хусусан, жорий йилнинг…
Батафсил...Қирғизистон ЕОИИдан чиқиб кетиши мумкин
Қирғизистон ЕОИИга аъзолик масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазирлиги томонидан хабар берилган. Айни вақтда Қозоғистон чегарасида Қирғизистонга тегишли юзлаб юк машиналари тўхтаб турибди ва мамлакат ЕОИИдан ушбу масалада ҳакамлик қилишни талаб этмоқда. Агарда муаммо ҳал қилинмаса, расмий Бишкек ЕОИИдаги вакилларини чақириб олишга ва ҳатто ташкилотдан чиқиш масаласини кўтаришга тайёр эканини билдирган. Ҳозирча Қирғизистон иттифоққа аъзолик келишувига амал қилади,…
Батафсил...Аравонда рангли жўжалар сотилмоқда
Аравон марказий бозорида рангли жўжалар сотилмоқда. Аввал ижтимоий тармоқларда рангли жўжалар сотилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалиб, бир қанча баҳсларга сабаб бўлган. Савдогар Абдимўмин Ўктамовнинг айтишича, рангли жўжалар Жанубий Кореядан Ўзбекистон орқали келтирилган. У жўжалар рангли бўлиши учун туҳумдан чиқишидан 10-13 кун аввал туҳум ичига бўёқ солинади. Жўжаларнинг пати 3-4 ой оралиғида ўзи тулайди ва ранги йўқолиб, оқ рангли жўжага айланади. «Аравон…
Батафсил...«Манас» аэропорти республика бўйича барча қатновларни очди
Халқаро «Манас» аэропортининг матбуот хизмати 8 июнда мамлакат бўйича барча ички қатновлар қайта тикланганини хабар қилди. «Узоқ давом этган карантиндан кейин бугун, 2020 йилнинг 8 июнида Бишкек–Ўш–Бишкек рейси бўйича дастлабки ички авиарейслар хизмат кўрсатди. Йўловчиларнинг умумий сони– 208», — деб билдирилди матбуот хизматидан. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, аэропортда ва самолётнинг салонларида дезинфекция ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаблари бўйича барча санитар…
Батафсил...Парламентда Қирғизистоннинг ЕОИИдаги ҳуқуқи қайта кўриб чиқилиши таклиф қилинди
Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзоликда иқтисодий фойдани сезмаяпти. Республиканинг ташкилотдаги ҳуқуқини қайта кўриб чиқиш керак, дея баёнот берди айрим қонун лойиҳаларига ўзгартиш киритишга бағишланган парламент эшитувларида бюджет ва молия қўмитаси раиси Эмил Токтошев. Унинг айтишича, масаланинг долзабрлиги Қозоғистон билан чегарадаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқдир, маълумки бу ерда юк машиналарининг навбати чўзилиб кетган. Қирғизистон ЕОИИ га 2015 йил 12 августда кирган.…
Батафсил...Хитой-Қирғизистон чегараси 8-июндан очилади
Хитой билан Қирғизистоннинг чегараси 8-июндан очилади, аввал икки томондан юк ўтказиб туришган келишилди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати маълум қилди. «Тўруғат» божхона назорат ўтказиш бекатидан юкларни ўзаро ўтказиш бўйича Қирғизистон ва Хитой томони келишишди. Биринчи босқичда юкдан бўлак бошқа ҳеч қандай нарса ўтмаслиги айтилди «, — дея маълум қилишмоқда. Шунингдек бошқа кичик муаммолар ҳам яқинда бўлиб ўтадиган икки томонлама музокараларда…
Батафсил...Қирғизистон коронавирусга қарши курашиш учун донорлардан 462 млн доллар олади
Қирғизистон Республикаси оператив штаби коронавирусга қарши кураш учун халқаро молия институтларидан моддий ёрдам жалб қилинганини маълум қилди. Штаб маълумотига кўра, бугунги кунда 462 млн доллардан кўпроқ ёрдам борасида келишувга эришилган. Халқаро валюта жамғармасидан 242 млн доллар кредит келиб тушди, маблағлар республика бюджетини тўлдириш учун йўналтирилди. Осиё тараққиёт банк 100 млн доллар ажратади, шундан 25 млн доллари грант бўлиб, учта транш…
Батафсил...Қирғизистондаги банкларда доллар 74 сомдан сотилмоқда
Бугун, 28-май соат 09:30да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,1-73,6 сом (ҳарид қилиш) ва 73,9-74 (сотувда) баҳоланмоқда. — Евро 79,5-80,6 сом (ҳарид қилиш) ва 81,2-82,5 сом (сотувда); — Рубль 1,01-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,036-1,07 сом (сотувда);
Батафсил...Меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 19%га камайди
2020-йилнинг биринчи чорагида меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 19%га камайди. Бу ҳақда онлайн матбуот анжуманида Миллий банкнинг раиси Тўлқунбек Абдигулов маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, жорий йилда якка тартибдаги пул ўтказмалари 343 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 19%га кам. Қирғизистонда тадбиркорликнинг фаоллиги сустлашиб, январь-апрель ойлариди ялпи ички маҳсулот 3,8%га камайган. Қайта тикланган қарзларнинг миқдори 65 млрд 299 млн сомни…
Батафсил...Қирғизистон депутатлари соатбай ва кунбай уй ижарасига қўйилган тақиқ бекор қилинишини таклиф қилди
Қирғизистонда депутат Жанар Акаев хонадонларни меҳмонхона сифатида соатбай ва кунбай ижарасига қўйилган тақиқлар бекор қилиниши борасида таклиф берди. Бу борадаги қонун лойиҳасини у парламентнинг жиноятчиликка қарши кураш ва коррупцияга қарши туриш ҳамда қонунчилик қўмитаси мажлисига тақдим қилди. Жанар Акаевнинг таъкидлашича, жорий қилинган тақиқ туризм соҳасидаги бизнесга таъсир кўрсатди ҳамда бюджетга 72 млн сом ($972 мингга яқин) келиб тушмади. «Бутун дунёда…
Батафсил...Қирғизистондаги банкларда евро 82,5 сомдан сотилмоқда
Бугун, 27-май соат 08:15да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,2-73,7 сом (ҳарид қилиш) ва 73,9-74,4 (сотувда) баҳоланмоқда. — Евро 79-80,1 сом (ҳарид қилиш) ва 81,2-82,5 (сотувда); — Рубль 1,015-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,04-1,06 сом (сотувда); — Тенге 0,14-0,17сом (ҳарид қилиш) ва 0,185-0,2 сом (сотувда).
Батафсил...Ўзбекистон бир кунда 6 миллион юзқоп ишлаб чиқармоқда
Ўзбекистонда 275 та корхона томонидан кунига 6 миллиондан ортиқ юзқоп ва 45 мингта ҳимоя комбинезонлари ишлаб чиқарилмоқда. 1,7 миллион дона юзқоп ва 1,2 миллион дона комбинезон гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган, 13,4 миллион юзқоп эса экспортга йўналтирилган. Юзқоплар ишлаб чиқариш бўйича Наманган (36 та корхона), Андижон (28), Тошкент (26) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (29) етакчилик қилмоқда. Уларнинг улушига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 75…
Батафсил...Қирғизистон 460,2 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилди
Қирғизистонда 2020-йилнинг январь-март ойларида экспортнинг ҳажми сезиларли даражада камайди. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу давр мобайнида экспорт қилиш ҳажми 460,2 миллион долларни ташкил қилган. Шу билан биргаликда, мева ва ёнғоқнинг экпортдаги ҳажми 2 баровар, сут ва сут маҳсулотлари ҳажми эса 1,7 бароварга кўпайган. Экспортлар ҳажмига назар ташласак, Буюк Британияга 212,9 млн долларлик олтин, Россияга 25,9 млн долларлик кийим-кечак, Қозоғистонга…
Батафсил...Ўш шаҳридаги қабристонда ёнғин содир бўлди
Иллюстратив фото
Батафсил...Қирғизистон цементни Ўзбекистонга экспорт қиладиган бўлди
22 май куни Ўзбекистон бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистон цементини Ўзбекистон томони тўсиқларсиз сотиб олиш ҳақидаги қарорини имзолади. Бунга Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевнинг сўрови асос бўлган. Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилиб, 1-майдан 31-декабрь оралиғидаги вақтда цемент импортига бўлган чекловларни олиб ташлашни сўранган. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари…
Батафсил...Қирғизистондаги банкларда доллар курси 74,4 сомни ташкил қилмоқда
Бугун, 23-май соат 09:00да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,7-74 сом (ҳарид қилиш) ва 74,4-74,7 (сотувда) баҳоланмоқда. – Евро 79-80,5 сом (ҳарид қилиш) ва 81,3-83 сом (сотувда); – Рубль 1,015-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,048-1,8 сом (сотувда); – Тенге 0,15-0,17 сом (ҳарид қилиш) ва 0,188-0,2 сом (сотувда).
Батафсил...