Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-апрель ойларида 1 миллиард 753,9 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга камдир. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Шу билан бирга импорт ҳажми 31,4% га камайиб, экспорт эса 2,7% га ўсган.
Қирғизистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми 8 фоизга камайган. Хусусан, жорий йилнинг тўрт ойида 764 миллион долларни ташкил этди. Бу 2019 йилнинг январ-апрел ойларига нисбатан 8 фоизга камдир.
Шунингдек ЕОИИга аъзо мамлакатларга экспорт 17,4% га, импорт эса 5,2% га камайди.