Қирғизистонда Жума намозига рухсат берилди

Масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди. Шу муносабат билан Қирғизистон мусулмонлари диний идораси масжидларда янги қоидалар ҳақида маълумот эълон қилди: Талаблар: – Беш вақт намоз ва жума намозига келган фуқаролардан юзқоп кийиш талаб қилинади. – Масжид атрофида дезинфексия ишларини олиб бориш ва фуқароларнинг тана ҳароратини текшириш талаб қилинади. – Масжидда одамлар орасида 1,5 метрлик масофани сақлаш керак. – Намозхонларга қўл…

Батафсил...

Муфтият жума намозини ўқишга рухсат сўрамоқда

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси тожливирусга қарши Республика тезкор штабига мурожаат қилиб, фуқаролар Жума намозини ўқишга рухсат сўраб мурожаат қилишаётганини айтди. Бу ҳақда 22-август куни штаб йиғилишида маълум қилинди. Унга кўра, Мусулмонлар диний бошқармаси диний муассасаларидаги санитария талабларининг бажарилишини назорат қилиш жавобгарлигини ўзи олмоқда. Бош штабга кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Баатирбеков Соғлиқни сақлаш вазирлигига Дин ишлари бўйича давлат…

Батафсил...

Тўйлар туфайли ресторанлар устидан назорат кучайтирилди

Қирғизистонда қаҳвахона, ресторан ва бошқа кўнгил очар муассасалар устидан назорат кучайтирилди. Бу каби қарорнинг қабул қилинишига тақиқларга қарамай тантаналарнинг давом этаётгани сабаб бўлди. Бу ҳақда 18 август куни Республика коронавирусга қарши кураш штаби маълум қилди, унинг мажлисида бош вазир Кубатбек Бўрўнов иштирок этди. Унинг айтишича, сўнги вақтларда қаҳвахона ва ресторанларда турли тантаналар ўтказиш кўпайди. «Кўпчилик айнан тўй, маросимларда иштирок этганларидан…

Батафсил...

Марҳум Маҳмуджон Раҳматов бу йил «Қирғизистон халқ артисти» унвонига номзод бўлган эди

2-август куни Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди. Унинг ҳамкасби Набижон Мамаджановнинг сўзларига кўра, марҳум бу йил «Қирғизистон халқ артисти» унвонига номзод бўлган. – Маҳмуджон Раҳматов ажойиб санъаткор эди. Ўлимидан 3 кун олдин учрашганмиз. Унинг ўғли 1 август куни шифохонага олиб бориб кўрсатган экан. Улар эртага яна…

Батафсил...

Бобур театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Раҳматов 2-август куни юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқий театрининг директори Аъзам Раҳим Абдуразаков маълум қилди. 69 ёшли Маҳмуджон Раҳматов Қирғизистонда ўзбек театрининг ривожланишига ҳисса қўшган маданият арбобларидан бири эди. Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида туғилиб, актёрлик маҳоратини ўргангандан сўнг, 1969 йилда Ўш шаҳридаги театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган .…

Батафсил...

Қирғизистонда Қурбон Ҳайит намози масжидларда ўқилмайди

Ҳурматли мўмин мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Қирғизистон Республикасида тожливирус инфекциясини (COVID-19) тарқалиш хавфи тугамаганлигини ҳисобга олган ҳолда, касалликнинг янада тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқимиз саломатлиги ва хавфсизлиги учун 2020 йил 31 июль куни майдонларда ва масжидларда ҳайит намозлари ўтказилмаслигини маълум қиламиз. Шунинг учун биз тўғри тушуниб,  Қурбон ҳайити байрамини барчамиз оилаларимиз ва хонадонларимиз билан бирга нишонлаймиз. Шу куни бир-биримизнинг уйимизга…

Батафсил...

Пандемия даврида ҳижоб кийиб намоз ўқишга тайёргарлик қилаётган шоу-бизнес вакиллари

Хонанда Айпери Қубиқ қизи ҳижоб кийиб, бошига рўмол ўралди. Қўшиқчи хоним ҳижоб билан тушган фотосуратини ўзининг Instagram саҳифасига юклади. Маълумки, Айпери Қубиқ қизи аввал ҳам Ислом дини ҳақида кўп ваъзларни айтган. Хонанданинг мухлислари унинг қарорини қўллаб-қувватлашди ва унга муваффақият тилашди. Айперининг айтишича, унинг оиласи ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаган. Дин йўлида юришни бошлаган қўшиқчи ҳозирча саҳнани тарк этиш ҳақида ўйламаган. Сўнги…

Батафсил...

Чубақ ҳожига “Қирғизистон қаҳрамони” унвонини бериш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, Диний уламо Чубақ ҳожи Жалиловга “Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи билан Фейсбук фойдаланувчиси Исхак Эгемназаров ёзиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни қўллаш учун жамоатчиликка маълумот қолдирган.  “”Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” номини бериш, миллатимизнинг (тирикларнинг) муқаддас бурчи…! Қани юртим, биргаликда ташаббусни қўллайлик! Халқ қаҳрамони бўлиш учун фақат одам бу дунёни тарк этиши керакми деб…

Батафсил...

Ўзбекистонлик йигит қирғизистонликларни қийин дамларда қўллаб-қувватлаб, «Қирғиз ери» қўшиғини куйлади

Ўзбекистонлик йигит оғир кунларда қирғиз халқини қўллаб-қувватлаб, Саламат Садиқованинг «Қирғиз ери» қўшиғини ижро этган. Ушбу видео фейсбук ижтимоий тармоғида тарқалди. “Ҳурматли қирғиз биродарлар! Оғриқли медиа-кўрсатувларни томоша қилар эканман, сизларни ушбу қийин дамда Ўзбекистон халқи номидан қўллаб-қувватламоқчиман ”, – дейди видео муаллифи.

Батафсил...

Ўш шаҳридаги “Қуръон ёдлаш коллежи” биноси обсервация сифатида берилади

Ўш шаҳрининг марказида жойлашган 100 ўринли, ички қисмида барча қулайликлари мавжуд бўлган Қирғизистон Ислом университетининг Ўш шаҳридаги “ Қуръон ёдлаш коллежи” биноси пандемия сабабли халққа вақтинчалик обсервация сифатида берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмаонларининг Уламолар Кенгашининг аъзоси, Қирғизистон Ислом университетининг ректори Абдишукур ҳожи Нарматов маълум қилди. — Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Мана шундай яхши…

Батафсил...

Муфтиёт тожливирусдан вафот этганларни дафн қилиш қоидаларини ишлаб чиқди

Муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш таклифи билан келишиб олинди. Қирғизистон мусулмонлари диний идораси тожливирус юқтириб вафот этган инсонни сўнги манзилига кузатиш бўйича фатвосини (қарор) эълон қилди. Бу ҳақда муфтиётнинг сайтида ёзмоқда. Маълумотга кўра, муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш…

Батафсил...

Ўшда “Жума намози” вақтида ижтимоий масофа сақланмаганми?

Ўш шаҳридаги Жума намозида санитар қоидаларга риоя қилинмаётгани ҳақида маълумотни тарқатган одам воқеа тафсилотини нотўғри тушунтириб олган. Бу ҳақда Ўш вилоят қозиятининг матбуот котиби Манас Айтматов маълум қилди. Аввал «АКИпресс-Репортер»   нашрига гувоҳ бўлган одам Ўш шаҳридаги Жума намозида санитар нормаларга амал қилинмаётганини айтиб, сурат юборган. Унга кўра, сурат 26-июнда Черемушка шаҳарчасидаги Р.Абдиқадиров кўчасида олинган. «26-июнь куни «Репортерга» чиққан маълумот нотўғри…

Батафсил...

Президент: тўйларни расмий тақиқлаш вақти келди

Оммавий маросимлар ва тўйларни расмий равишда тақиқлаш зарурати пайдо бўлди. Ушбу баёнотни президент Сўўрўнбай Жээнбеков парламентдаги мурожаатида билдирмоқда. Жээнбековнинг айтишича, ҳозирги пандемия шароитида халқ орасида тўй, оммавий одамларни тўплаган маросимларни ташкиллаштирганлар кўпайгани боис, вирус тез тарқамоқда. Шунингдек баъзи амалдорлар тўй маросимларни ўтказаётганлигини хоинлик сифатида кўриб, тиббиёт ҳодимлари фаолиятига хиёнат бўлаётганини айтди. Мана шундай оммавий тўпланганлар дастидан тожливирус ёйилаётганини қўшимча қилди.…

Батафсил...

Ҳаж мавсумида Саудияга хорижлик зиёратчилар киритилмайди

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турганлардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигининг билдиришича, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Жорий йилда ҳаж ибодати июль ойининг охирларига тўғри келади. “Бундай қарор Ҳаж ибодатини соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан хавфсиз ўтказиш, одамларни пандемия билан боғлиқ касалликлардан…

Батафсил...

Бу йилги Ҳаж ибодати қолдириладими?

Саудия Арабистони расмийлари бу йилги Ҳаж мавсумини бекор қилиш ёки уни рамзий тарзда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times  нашри ёзмоқда. «Масала диққат билан ўрганилмоқда, турли сценарийлар кўриб чиқиляпти. Расмий қарор бир ҳафта қабул қилинади», – дейди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигидаги юқори лавозимли амалдорларидан бири. Маълумотларга кўра, таклифлардан бири – Ҳаж мавсумини фақатгина маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида,…

Батафсил...

Чубақ Жалилов: Эр-хотинини уришяпти, аралашмайин деб кетиш – аҳмоқчилик

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов «Марал» радиосига оиладаги зўравонлик ҳақида фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Сузоқда 8-июнь куни эри томонидан калтакланган аёлнинг воқеаси каби ҳолатларнинг ошкор бўлмаганлари кўп эканини айтган. «Бундай воқеа  кўп жойда, керак бўлса ҳар куни бўлиб, одам ўлимига олиб келган ҳолатлар ҳам бўлмоқда. […] Бу бир одамни уриш эмас, бу бизнинг ҳаммамизни калтаклаш, оёқ ости қилишдир.…

Батафсил...

Эльвира Сурабалдиева:«Чегарадош ҳудудларда телеканаллар орқали тожик ва ўзбекларнинг мафкураси ёйилмоқда»

Олий Кенгашнинг 10-июндаги мажлисида Жамоат телерадиоэшиттириш    корпорациясининг 2019-йилдаги фаолияти ҳақида Кузатувчи кенгашнинг ҳисоботи муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида Эльвира Сурабалдиева миллий хавсизликни таминлаш муҳимлиги ва давлатнинг ахборот сиёсати ҳақида гапирди. У чегарага яқин жойлашган ҳудудларда 13 нафар Ўзбекистон, 5 нафар Тожикистон телеканаллари фаолият олиб бориб, улар ўз мафкураси ёйилаётганини айтди. -Ҳудудларга хизмат сафари билан борганимизда ушбу телеканалларнинг материаллари ёшларга салбий таъсир…

Батафсил...

Қирғизистонда масжидга боришга руҳсат берилди

Кейинги хафтадан, яъни 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олиниб ташланди. Ушбу қарорни Республика штаби Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг ва бошқа идораларнинг вакиллари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати бугун, 4-июнда тарқатган маълумот бўйича, ушбу масканларда санитар чораларнинг сақланишини назорат қилиш ва текширувнинг алгоритми: юзқоп тақиш, кириш қисмларда намозхонларнинг тана ҳароратини…

Батафсил...

Олма-Oтада 30 майдан масжидлар очилади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 30 майдан ибодатхоналар ўз фаолиятини қайта бошлайди. КТК телеканали хабарига кўра, бунга оид қарор шаҳар бош санитар врачи Жандарбек Бекшин томонидан чиқарилган. Айни пайтда жамоа бўлиб диний маросимлар ўтказиш учун тақиқ сақланиб қолади. Бу ерда гап жума намозлари, черковлардаги шанба ва якшанба кунги ибодатлар ҳақида бормоқда. Мазкур чеклов коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган. Ибодат чоғида…

Батафсил...
1 2 3 4