Озодлик радиоси манбаларининг хабар қилишича, Бишкек ҳокими ўринбосари Нурдан Ўрунтаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, сўроқ яқинда пойтахтдаги “Батуми” кафесининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, муассаса эгаларининг баёноти асос бўлган. Ўрунтаев қандай ҳолатда сўроқ қилингани номаълум. 24 май куни Бишкек ҳокимлиги Жал микрорайонидаги “Батуми” кафесини бузишни бошлади. Жараённи шаҳар ҳокими ўринбосари Нурдан Ўрунтаев олиб борган. Воқеа жойига…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Россия қамоқхоналарида сақланаётган қирғизистонлик фуқаролар ватанига экстрадиция қилинишдан бош тортди
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси бошлиғи Алмаз Букалаевга кўра, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган 459 нафар қирғиз фуқароси ўз ватанига экстрадиция қилинишни хоҳламайди. 24 май куни Бишкекда ташкил қилинган йиғилишда ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубоев, Бош прокуратура, халқаро ташкилотлар, миграция бирлашмалари вакиллари ҳамда қариндошлари хориждаги ҳибсхоналарда бўлган фуқаролар иштирок этди. Букалаевга кўра, ўтган йили Россиядан Қирғизистондаги қамоқхоналарга 33 нафар…
Батафсил...Қирғиз-ўзбек чегарасида 4 нафар ҳарбий қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг “Қайтпас” ва “Ўтукчу” назорат-ўтказиш пунктларида 16 май куни тинтувлар ўтказилиб, ҳарбий хизматчилар қўлга олинди. Қўмита матбуот хизматига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси “Хизмат ваколатини суистеъмол қилиш” бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, ҳарбийлар қўлга олинган. Топилган банкноталар олдиндан “пора” белгиси билан белгиланган. “Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг “Қайтпас” ва “Ўтукчи” назорат-ўтказиш пунктлари ҳарбий…
Батафсил...Россия сайтида Қирғизистон фуқаролигини олиш бериш бўйича хизмат таклифи пайдо бўлди
Бишкекда ўтган парламент мажлисида депутат Гуля Қожоқулова Россиядаги Avito.ru эълонлар сайтида Қирғизистон паспорти бемалол сотилаётгани ҳақида билдирган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, депутат Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини бу борада чора кўришга чақирган. “Бу бемаънилик. Бу Қирғизистон фуқаролиги сотилаётганини англатади. Бизнинг махсус хизматларимиз қаёқда? Рақамли ривожланиш вазирлиги нима билан шуғулланяпти? Паспортларимиз сотилаётгани туфайли тез-тез можаро чиқиб турарди. Энди бу тижоратга ҳам…
Батафсил...Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова қўлга олинди
Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова ва вице-президент Александр Валитов қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Маълум қилинишича, махсус хизматлар мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг “кенг кўламда исроф қилингани”, уларнинг мақсадсиз сарфлангани, жамғарма раҳбариятининг асоссиз юқори маошлари ва объектларни ошириб юборилган маблағлар билан қуриш ҳолатлари аниқланган. “Ҳодиса юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг…
Батафсил...Бишкекда Россия паспорти илинжида Украина урушига борган қирғизистонлик 10 йилга қамалди
Бишкекдаги Биринчи май туман суди Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда айбланган қирғизистонликни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, ҳукм матни суд ҳужжатлари ва мажлислари сайтида чоп этилган. Ҳужжатда қайд этилишича, Отбоши туманида туғилган 31 ёшли йигит Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (“Ёлланиш”) 2-қисмида кўзда тутилган “Давлат ҳокимиятининг тегишли идоралари рухсатисиз моддий манфаат топиш мақсадида бошқа…
Батафсил...Дмитриевкада террорчиликда гумон қилинган шахс отиб ўлдирилди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 17 май куни Чуйнинг Иссиқ-Ота тумани Дмитриевка қишлоғида террорчиликда гумон қилинган қуролланган шахс ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Муассаса матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилинган шахсни қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчи қуролли қаршилик кўрсатган. Воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий…
Батафсил...ЕТТБ: Қирғизистон, Ўзбекистон иқтисодиёти 2023-2024 йилларда 7 фоиздан ўсиши мумкин
Европа тикланиш ва тараққиёт банки кутилмаларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ўсиши 2023 йилда 5,2 фоиз, 2024 йилда эса 5,4 фоизни ташкил этади. Юқори фоиз ставкалари, инфляция ва маҳсулот нархларининг ошиши узоқ муддатли истиқболда минтақавий ўсишга салбий таъсир қилиши мумкин. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) прогнозларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисоди 2023…
Батафсил...Қирғизистонда молиявий пирамида рекламаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров молиявий пирамидалар рекламаси учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати президент матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Қирғизистон Жиноят кодексида молиявий пирамида ташкил этганлик учун жавобгарликка тортилишга оид меъёр аввал ҳам бўлган, бироқ у ерда реклама учун жазо чораси кўзда тутилмаган эди. Эндиликда ЖКнинг 221-моддасига молиявий пирамидани ОАВ ва интернетда оммага…
Батафсил...Қирғизистонда тўрт нафар солиқ ходими товарларнинг ноқонуний айланишида гумонланиб қўлга олинди
15 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ёқилғи-мойлаш материалларини мажбурий солиқ тўловларисиз олиб кириш ва сотиш схемаси ошкор этилганини маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бу ҳолат Давлат солиқ хизмати назорати остида содир бўлганини айтди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, солиқ хизматининг тўрт нафар ходими қўлга олинган. Қўлга олинган мулозимлар ДСҚнинг ЕОИИ савдоси доирасида ҳисобга олинмаган товарлар билан ишлаш бошқармаси…
Батафсил...Ўшда кўп сондаги қурол – яроқлар топилди
Милиция Ўш шаҳрида қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзоларидан кўп миқдорда қурол-яроғ топилганини маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, икки кун аввал Қорасув туманида пул айирбошлаш шохобчасини тўнаб, автомобилга ўқ узган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган. Ҳар икки жиноят катта миқдорда пул олиш мақсадида содир этилган. Милиция қўлга олинганлар орасида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги, гумонланувчиларнинг яшаш жойини кўздан кечириш чоғида…
Батафсил...Қирғизистон ТИВ фуқароларни Покистонга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди
Покистондаги ички сиёсий вазият кескинлашгани муносабати билан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ушбу мамлакатга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилди. Шу билан бирга, Покистонда қолган фуқаролар мамлакатдаги вазият тўлиқ барқарорлашгунча ўз хавфсизлик чораларини кучайтириши тавсия қилинди. Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Қирғизистон Республикасининг Покистондаги элчихонага сўнгги воқеалар натижасида жабрланган фуқаролари ҳақидаги маълумотлар тушмаган. Покистонда оммавий норозилик намойишлари собиқ бош вазир Хон…
Батафсил...Россияда миграция қонунчилигига муҳим ўзгартиришлар киритилди
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия миграция қонунчилигидаги муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Қонунчиликдаги янгиликларга кўра, 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Қирғизистон Республикаси фуқаролари вақтинчалик яшаш жойига келганлиги ва вояга етмаган болалари келганлиги тўғрисида миграция пропискаси органларини электрон шаклда мустақил равишда хабардор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун: “Ягона давлат ва коммунал хизматлар портали (функциялари)” тизимида шахсий кабинетларга эга бўлиш; “Электрон…
Батафсил...Қирғизистон МХДҚ Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги коррупция ҳолатлари юзасидан иш очди
Жогорку Кенешнинг 4 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубаева 22 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилди. Жогорку Кенеш мажлисида иштирок этган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари Тимур Шабданбековнинг маълум қилишича, қурилиш лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция факти бўйича Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига нисбатан жиноят иши…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистон ортидан чегарадан ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди
Қирғизистон парламенти 3 май куни Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат бериш назарда тутилган қонун лойиҳасини бирданига уч ўқишда қабул қилди ва маъқуллади. Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев бу билан Ўзбекистон қирғизистонликлар ID-карта билан кира оладиган учинчи давлатга айланганини билдирди. Бунга қадар қирғиз фуқаролари Қозоғистон ва Россияга ID-карта билан бора олардилар. Бундан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳам Қирғизистонга ID-карта билан ўтишга…
Батафсил...“Кампир-обод иши”: Суд сиёсатчилар Бекназаров ва Қодировни ҳибсда қолдирди
3 май куни Бишкек шаҳар суди Кампир-обод иши бўйича айбланувчилар – сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Қубаничбек Қодировнинг шикоятини кўриб чиқди. Суд адвокатларнинг шикоятини қаноатлантирмай, Бекназаров ва Қодировни 20 июнга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда қолдирди. Бир кун аввал шаҳар суди Кампир-обод иши бўйича бошқа айбланувчилар – Эрлан Бекчоро уулу, Равшан Жеенбеков, Рита Карасартова, Оқил Айтбоев ва Илгиз Шаменовга…
Батафсил...Ўзбекистондан Қирғизистонга ер ости йўли қазиганлар қамалди
Фарғона вилояти Риштон туманидан Қирғизистонга ноқонуний юк олиб ўтувчи ер ости йўли қазишда айбланган 6 кишидан уч нафари 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қолган уч айбланувчига эса озодликни чеклаш жазоси қўлланилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан маҳаллий матбуотга сиздирилган видеолавҳда маълум қилинди. Видео 2022 йилнинг 23 июлида олинган тезкор тасвирлардан иборат экани қайд этилган. Озодлик…
Батафсил...Қирғизистонда электр энергияси 30 фоизга қимматлади
Қирғизистонда 1 майдан бошлаб электр энергиясига тарифлар 30 фоизга қимматлади. Президент Садир Жапаров бу борада “Кабар” агентлигига берган интервьюсида тарифларнинг оширилиши электр таъминоти тизимида қарзлар кўпайиб кетгани ва бу тизимни реконструкция ҳамда модернизация қилиш билан боғлиқ эканини айтди. Қирғизистонда электр энергияси учун ижтимоий тўлов тизими қабул қилинган. Унга асосан аҳолининг кам таъминланган тоифалари, шароити қийин тоғли ҳудудларда яшовчилар, шаҳар ва…
Батафсил...Ўш ва Жалолобод аэропортлари шаҳарларнинг бошқа ҳудудларига ўтказилади
Садир Жапаров Ўш ва Жалолобод шаҳарларида янги аэропортлар қуриш лойиҳалари билан танишди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари янги аэропортлар қурилиши объектларини кўздан кечирди. Лойиҳага кўра, булар янги майдонларда барпо этилган, барча халқаро стандартларга жавоб берадиган ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган тўлақонли аэропортлар бўлади. Жойларни кўздан кечириш чоғида Садир Жапаров Ўш ва Жалолобод шаҳарларида эски аэропортлар ўрнида ҳудудни ҳар…
Батафсил...Ўшда парламент депутатининг ўғли коррупцияда гумонланиб қўлга олинди
Ўш вилоятида Божхона бошқармасига қарашли марказининг расмийлаштирув гуруҳи бош инспектори Азатбек Нурдинов қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди. Матбуот хизматига кўра, Бишкекка олиб кетилган Нурдинов коррупцияда гумон қилинмоқда. Первомайский суди уни 22 майгача тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган. Ишончли манбалар ва маҳаллий матбуотга кўра, Азатбек Нурдинов Жогорку Кенеш депутати Нодира Нарматованинг ўғли.…
Батафсил...