Мазкур чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Тожикистоннинг Бўстон шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 24.01 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Ноябрь бошида қирғиз ва тожик топографлари чегаранинг 17.98 километрини аниқлаштириб олган эди. Навбатдаги учрашув энди Қирғизистон ҳудудида ўтказилади. Аввалроқ Боткен ва Бўстонда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Қирғизистон бозорларидаги савдогарларга олти ойлик солиқ таътили берилди
Мораторий савдогарлар Қирғизистонда жорий этилган янги солиқ тартибига қарши чиққанидан сўнг эълон қилинди. Қирғизистонда 2024 йилнинг олти ойи давомида савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга нисбатан текширувлар ўтказиш ва жарима солиш тақиқланади. Бу ҳақда 4 декабрь куни Озодлик радиосининг қирғиз хизмати ташкил этган муҳокамада Давлат солиқ хизмати раисининг ўринбосари Исломбек Қидирғичов маълум қилди. Унинг айтишича, бозордаги савдогарлар янги солиқ қоидаларига қарши чиққан…
Батафсил...МХДҚ: Лайлак туманида жами 1 млн 870 минг сомлик контрабанда мол қўлга олинди
Боткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Арка қишлоғида умумий қиймати 870 сомдан ортиқ миқдордаги контрабанда молларини юклаган икки ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда 30 ноябрда МХДҚдан билдиришди. Маълумотга кўра, жорий йилнинг 16 ноябрида Арка қишлоғида жойлашган омборхонадан хорижий давлат рақамидаги Hyundai Porter машинасидан қиймати 870 минг сомдан ортиқ қандолат маҳсулотлари аниқланган. Ушбу иш юзасидан 31 ёшдаги қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди. Шу билан…
Батафсил...«Қорасув ва «Дордой» бозорларининг тадбиркорлари НКМдан фойдаланишдан озод этилади
29 ноябрда Қорасув бозорининг тадбиркорлари назорат касса машиналаридан мажбурий равишда фойдаланишга қарши митингга чиқишди. Солиқ хизмати бу бозорнинг тадбирлари НКМдан озод қилинишини билдирди. «Солиқ қонунларига кўра, стратегик объектларга кирган бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ўзгача солиқ режимида ишлай олишади. Ҳозирда стратегик объектларга “Дордой” ва “Туратали халқ бозори” (Қорасув) бозорлари киради», — дейилади билдирувда. Муассасадан тадбиркорлар 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзгача…
Батафсил...МХДҚ Бишкекдаги интим хизмат кўрсатувчи ўнга яқин жойнинг фаолиятини чеклади
27-ноябрда МХДҚ Бишкекда интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган 10 га яқин жойнинг иши тўхтатилиб, ташкилотчилари қўлга олинганини маълум қилди. Маълумотга кўра, пойтахтдаги 26-ноябрга ўтар кечаси рейд ўтказилиб, массаж салони деб интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган ўнга яқин жой аниқланган. Натижада мижозларни қабул қилган администраторлар ва ёши 18 дан 30 гача бўлган 70 нафарга яқин аёл қўлга олинган. Орасида олийгоҳнинг талабалари…
Батафсил...Ўшда жанжалдан сўнг вилоят милицияси бошчисининг уч ўринбосари хизматдан олинди
Ўш вилоят ИИБ ходимларининг муштлашувидан кейин милиция бошчиси Жениш Жоробековга огоҳлантириш берилиб, уч ўринбосар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ИИВ билдирди. Маълумотга кўра, бунгача ижтимоий тармоқларда Ўш вилоят ИИБнинг раҳбарияти ўзаро келишмовчилик сабаб муштлашмоқда деган маълумот тарқаган. Бу воқеа шу йилнинг 24 ноябрида Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирини яқинида бўлгани аниқланиб, терговгача текширув ишлари бошланган. Милиция ходимлари воқеа бўлган жойдан…
Батафсил...Қирғизистонда конни рейдерлик орқали ўзлаштирган ҳоким қўлга олинди
Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланди. Тўқтўғул шаҳар ҳокими конни босқинчилик йўли билан ўзлаштирганликда ҳамда уюшган жиноий гуруҳ аъзолигида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик…
Батафсил...Қирғизистонлик футзал ҳаками расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Қирғизистонлик арбитр Нурдин Букуев футзал бўйича жаҳон чемпионатларининг энг кўп ўйинларини бошқарган ҳакам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФИ) матбуот хизмати хабар берди. Букуев ўтказилган жаҳон чемпионатлари сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У тўртта жаҳон чемпионатида ишлаган: Бразилия (2008), Таиланд (2012), Колумбия (2016) ва Литвада (2021). Сертификат ҳакамга КФИ президенти Медербек Содиқов томонидан 21 ноябрь куни Қирғизистон ва Уммон…
Батафсил...Бишкек Қамбарота-1 ГЭСини қуриш учун Жаҳон банкидан $ 500 млн олмоқчи
Жаҳон банки Қамбарота-1 ГЭС қурилишига 500 миллион доллар кредит бериши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров 23 ноябрь куни парламентдаги чиқишида маълум қилди. “Кеча мен Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори билан гаплашдим. Улар иқтисодиётимиз барқарорлигини, ислоҳотлар, жумладан, энергетика ва бюджет соҳаларида ислоҳотлар амалга оширилаётганини кўрмоқда. Қамбарота-1 ГЭС қурилиши учун 50 йил муддатга 500 миллион доллар кредит ажратилиши…
Батафсил...Қирғизистонда икки сменали болалар боғчалари очилади
Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Қирғизистонда 500 та қисқа муддатли болалар боғчаси ташкил этилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар бу учун 290 та биноси тақдим этди, бугунги кунда улар таъмирланмоқда. Яна 270 та болалар боғчасини қуриш учун тендер эълон қилинди. Жаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, болалар ушбу боғчаларда кунига уч соат вақт ўтказишади. Асосий эътибор болаларнинг ривожланишига қаратилади, озиқ-овқат берилмайди, болалар боғчада ухламайдилар.…
Батафсил...Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг 2023 йилдаги жаҳоннинг энг таъсирли 100 хоними рўйхатига кирди
Қирғизистонлик Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг версияси бўйича 2023 йилдаги дунёнинг энг таъсирли ва илҳомлантирувчи 100 хонимининг рўйхатига кирди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида айтилди. Шайир Сагинбаева — «Ҳаёт учун бирга» деган тикувчилик цехининг асосчиларидан бири. Улар миллий нақшлари туширилган сумкаларни тикиб сотишади. Сотувдан тушган даромаднинг бари саратонга қарши даволанаётганларни қўллаш ва даволашга сарфланади. Тикувчилик цехи моддий ёрдамга муҳтож бўлган 34 аёлнинг тиббий…
Батафсил...Колбаевга тегишли 720 хонадон давлат тасарруфига ўтди
Қамчибек Колбаев жиноий фаолият орқали ноқонуний равишда бойиб, доллардаги миллиардерга айлангани айтилмоқда. Ўғрибоши Колбаевга тегишли, ҳали қурилиши тугалланмаган 720 хонадон давлат мулки сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Медер Машиев 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Ушбу активлар Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга…
Батафсил...Тўқтўғул ГЭСида сафдошини ўлдирганликда гумон қилинаётган аскар қўлга олинди
21 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётганда сафдошини ўлдиришда гумон қилинаётган аскар ҳибсга олинганини маълум қилди. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган Б.У. Қоракўл шаҳридаги уйлардан бирининг томида яширинган ва музокаралардан сўнг таслим бўлишга рози бўлган. У қуролини ҳам топширган. 20 ноябрь куни Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётган аскар ўқдан отиб ўлдирилган эди. Марҳум 20 ёшда…
Батафсил...Тўқтоғул ГЭСида хизмат ўтаётган 20 ёшли аскар ўқдан вафот этди
Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида ИИВнинг Ички аскар бўлимининг 20 ёшли аскари ўқдан вафот этди. Хабарни мазкур хизматдан тасдиқлаб, кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди. Turmush нашри ўз манбаларига таяниб, воқеа бугун 20 ноябрда соат 6:00 атрофида аскарлар Тўқтоғул ГЭС каскадининг автобазасига яқин жойда навбатчиликда бўлганини ёзди. Унда 21 ёшли аскар ўзи билан бирга юрган 20 ёли кичик сержантга ўқ отиб, воқеа…
Батафсил...Ўшда турғундан 220 минг сом талаб қилган жиноят оламининг икки вакили қўлга олинди
Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг 25 ёшли турғунидан пул талаб қилган «криминалнинг жанубдаги маслаҳатчиси» билан яна бир гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ билдирди. Маълумотга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида жабрланувчининг уйига номаълум одамлар Mercedes Benz русумидаги машинада келиб, куч билан кимсасиз жойга олиб боришган. Гумондорлар турғунга «қарздорлигини» айтиб, тўламаса унинг ўрнига уйини ўтказиб беришини талаб қилишган. Жабрланувчи эса 220 минг…
Батафсил...Суд Селекцияда тоза сув йўқлигидан акцияга чиққан уч кишига ҳукм чиқарди
Сўқулуқ туман суди тоза сув йўқлиги сабаб Селекцияда норозилик акциясига чиқиб, милиция томонидан қўлга олинган блогер Эртай Искаковни 50 минг сом жаримага тортди. Бу ҳақда «Азаттиқ» нашри ёзди. Яна икки айбланувчи, Селекция қишлоғининг турғунлари Бакит Балбаев билан Бактибек Бекболотов 100 кунлик жамоат ишларига жалб қилинади. Уч айбланувчи «Безорилик» моддаси бўйича оқланиб, «Йўлларни ноқонуний тўсиш» моддаси бўйича айбдор деб топилди. Уларнинг…
Батафсил...Қирғизистон элчихонаси Россияда 4-қаватдан қулаб ҳалок бўлган аёл ҳақида маълумот берди
Россияда 700 мингга яқин қирғиз фуқароси истиқомат қилади ва ишлайди. Россия оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятининг Павшино ҳарбий шаҳарчасида 4-қаватдан қулаб тушган қирғизистонлик аёл топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Деразасидан аёл тушиб кетган ўша хонадон ичида пичоқ билан жароҳатланган эркак ҳам топилган. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси бу воқеа назоратга олинганини айтмоқда. Ҳалок бўлган 37 ёшли қирғизистонлик аёлнинг жасади яқинларига топширилган. Жароҳат олган…
Батафсил...Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида 500 юк машинаси тўпланиб қолди
«Оқ-Тилек – Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида айни пайтда 500 дан ортиқ машинадан иборат навбат юзага келган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар беришича, ўтган 24 соат ичида Қирғизистондан Қозоғистонга Оқ-Тилек орқали 280 та юк автомашиналари ўтган. Лекин “назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, назорат-ўтказиш пунктида юк ташувчи транспорт воситаларининг тирбандлиги қайд этилган”, — дейди Чегара хизмати ўз…
Батафсил...Ўзганда қўшнисини уриб, яланғоч ҳолда симёғочга боғлаб қўйган турғун қўлга олинди
Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Қуршоб қишлоғида ҳамқишлоғининг уйини ҳовлисида электр симёғочга боғлаб тан жароҳати етказгани айтилган 44 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 17 ноябрда вилоят милицияси билдирди. Маълумотга кўра, 14 ноябрь куни соат 00:30 атрофида Ўзган туман ИИБига ҳудудий касалхонага 44 ёшли одам тан жароҳати олиб мурожаат қилгани бўйича маълумот тушиб, рўйхатга олинган. Тергов давомида 13 ноябрь…
Батафсил...Эгизак қизларини калтаклаган аёл руҳий босимга учраганини билдирди
Ўш вилоятининг Аравон туманида икки ёшли эгиз қизларини калтаклагандан кейин қамоққа олинган 21 ёшли аёл қайнонаси ва фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғининг қариндошлари томонидан руҳий босимга учраганини айтди. Бу ҳақда 16 ноябрда Ҳақиқатчи институти билдирди. Гумондор эри томоннинг «босими сабаб ғазабланиб, аламини эгизак қизларидан олганини ва қайнонаси болаларига зўравонлик кўрсатиб юрганини» айтди. «Улар мени (қайнонаси томон — таҳр.) ҳар доим камситиб,…
Батафсил...