Янги механизм аҳолининг катта қатламига имтиёзли шартларда уй-жой олиш имконини бериши айтилди. Шартлар: Кўчмас мулкнинг дастлабки қийматининг 30 фоизи олти ой давомида банкка ўтказилади Уй-жой нархининг 20 фоизи учун йиллик 10 фоиз ставкада 5 йил муддатга банк кредити Қолган 50% – йиллик 8% 15 йиллик ипотека Афзаллик – бу гаровнинг йўқлиги
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Мактабларда ноқонуний пул йиғимлари учун жарима солинади
Парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси 18 ноябрь куни «Таълим тўғрисида»ги қонунга ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига ўзгартишлар киритишни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилди. Ушбу қонун лойиҳасида мактабларда пул йиғимларини тақиқлаш таклиф қилинган. Қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида депутат Элдар Абакиров барча мактабларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан пул йиғилмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, Норин вилоятидаги бир мактаб директори пул ўрнига чорва моллари йиғишни…
Батафсил...Энди паспорт алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин
Рақамли тараққиёт вазирлиги 15 ноябрдан бошлаб ID паспортларини алмаштириш учун Tunduk иловаси орқали масофадан буюртма бериш мумкинлигини билдирди. Маълумотга кўра, онлайн буюртма бериш 2017-2024 йиллари берилган ID паспортлари учунгина мумкин. «Агар сизда эски AN сериясидаги паспорт бўлса, унда алмаштириш учун аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишингиз керак», — деб билдирилди вазирликдан. Жорий йилда 1 июндан бошлаб паспорт, туғилганлиги ҳақидаги ва…
Батафсил...Ўшда бир қанча дўконлар мол ва пуллар билан бирга ёниб кетди
Ўшда бир қанча дўконлар ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Воқеа 18 ноябрга ўтар кечаси Қурманжон Датҳо кўчасида содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун жами бешта ўт ўчириш бригадаси жўнатилди. Бугун эрталаб соат 6.52 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар йўқлигини қўшимча қилди.
Батафсил...Ўшда сайёҳлар учун замонавий дам олиш маскани очилди
Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотларга кўра, Rest Point оромгоҳида саёҳатчиларнинг дам олиши ва маълумот олиши учун барча шароит яратилган. Сайёҳлар интерактив дисплей орқали Ўш шаҳридаги туристик диққатга сазовор жойлар билан танишишлари мумкин. Хоҳлаганлар бу ерда кофе ёки чой ичиб, дам олишлари мумкин. У билан бирга телефонлар ва электромобилларни қувватлантириш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ногиронларнинг ижтимоий эҳтиёжлари учун…
Батафсил...«Она капитали» 1 январдан кучга киради
Мамлакатнинг баланд тоғли ва чекка ҳудудларидаги оилалар учун “Она капитали” 1 январдан кучга киради. Бу ҳақда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев маълум қилди. Аввалроқ Ташиев ҳар тўртинчи болага 100 минг сом, бешинчи фарзандга 600 минг сом, еттинчи фарзандга 1 миллион сом, саккизинчи ва тўққизинчи фарзандга 1,5 миллион сом, ўнинчи болага 2 миллион сом миқдорида ёрдам кўрсатиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. 11 ноябрь…
Батафсил...Ўшда университет ходими қўлга олинди
Олий ўқув юртининг ходими ноқонуний пул олишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати. Жиноят қидирув бош бошқармаси раҳбариятига Ўш вилоятининг Новқат туманида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. «2014-йилда абитуриентнинг онаси Новқат туманида яшовчиси Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирининг кафедра бошлиғига қизини олий ўқув юртига ўтказгани учун 75 минг рубл бергани кўрсатилган. Аниқлик киритилишича, 2019-йилда ўша ўқитувчи…
Батафсил...Камчибек Ташиев Ўш шаҳрига олиб бориладиган муқобил йўл қурилиши билан танишди
3,5 километр узунликдаги йўл қурилиш ишлари сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилиб, тегишли раҳбарлардан тезкорлик билан ҳаракат қилиб, ишни тезлаштиришни талаб қилди. Йўл қурилиши доирасида бузилиши керак бўлган уй-жойлар эгаларига товон пули тўлаш, тушунтириш ишларини фаол олиб бориш бўйича топшириқлар берди. Жорий йилнинг декабрь ойида йўл қурилиш ишлари якунланмаса, тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди. “Бугун 12-ноябр, сиз ҳали ҳам юрибсиз. Бу…
Батафсил...Россияда миграция талаблари кучайтирилмоқда
Россиянинг бир қатор қонунларида миграция талаблари кучайтирилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Бакит Кадиров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги воқеадан сўнг Россия чет элдан келаётган муҳожирларнинг террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида бир қатор миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритмоқда. «8 август куни мигрантларни мамлакатдан чиқариш тартибининг янги ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Бу…
Батафсил...Ўзганда “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуаси очилди
Ўш вилоятининг Ўзган туманида “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ёдгорлик Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ташаббуси билан ХХ -асрнинг 1920-1953 йилларида оммавий равишда ўлдирилган аждодларимиз хотирасига бағишлаб, зиёрат қилиш, Қуръон ўқиш мақсадида қурилган. Очилиш маросимига Камчибек Ташиев ва Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этишди. Тадбир доирасида…
Батафсил...Ўшда Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда
Ўш шаҳрининг Янги маҳалла қишлоғида Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда ФҲВдан хабар берилди. Маълум бўлишича, бола 9 ноябрда сой қирғоғида ўйнаётган вақтда сувга тушиб кетган. 11 ноябрда уни топиш учун ФҲВдан 13 нафар қутқарувчи, ИИВдан 8 нафан ходим, маҳаллий турғунлардан 50 нафар киши — жами 71 киши жалб қилинди.
Батафсил...Милиция ўқитувчини йиғлатган аёлни жаримага тортди
Милиция Бишкекадаги 57-мактаб ўқитувчисини йиғлатган ўқувчи онасини 1000 сом миқдорида жаримага тортди. Маълумотни «Клооп»га Ленин тумани ИИБ тасдиқлади. Милиция маълумотига кўра, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан аёлга нисбатан педагог ходимга ҳурматсизлик кўрсатиш бўйича баённома тузилган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бишкекдаги 57-мактабда ўқувчи онаси ва тарих ўқитувчиси ўртасидаги можаро видеоси тарқалган эди. Видеода аёл ўқитувчини бутун синф олдида танқид қилган ва…
Батафсил...Россиядаги қирғиз милиция ходимлари жамоат тартибини таъминлаш ишларини бажармайди
Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Қирғизистон ИИВнинг Россия шаҳарларида ваколатхоналар очишига изоҳ бериб, маълум қилди. Идора хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорлик 2017 йил 20 июндаги ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширилади. Бу келишувга кўра, миграция соҳасида ваколатли органларнинг ўзаро ваколатхоналар очиши назарда тутилган. «Бу ваколатхоналар ходимларининг сони томонлар келишувига кўра белгиланади ва уларнинг бўлимлари бир неча шаҳарда очилиши мумкин.…
Батафсил...Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади
Тошкентдан 2025 йилнинг ёзидан Қирғизистондаги курорт ҳудуд саналган Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади. “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати маълумотга кўра, Тошкент–Балиқчи йўналишидаги туристик поездлар қатнови Иссиқкўл йўналишида сайёҳлар оқимини ошириши кутилмоқда. Поезд қатнови масаласи Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган. МДҲга аъзо давлатлар темирйўл транспорти бўйича кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида учрашган “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва…
Батафсил...Туркия Қирғизистоннинг қарийб 60 млн долларлик қарзидан кечди
Анқара Қирғизистоннинг Туркиядан олинган қарзини кечиб юборган. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ўтказилган қўшма матбуот анжумани чоғида билдирган. Жапаров Эрдўғон билан ўтказилган музокаралар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш, энергетика, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, шунингдек, хавфсизлик ва маданият соҳаларида қатор шартномалар имзоланганини ҳам маълум қилган. “Ишонч билан айтишим мумкинки, бу давлат ташрифи…
Батафсил...Қирғизистонда 12 йиллик таълимга ўтиш концепцияси имзоланди
Вазирлар Маҳкамаси 30 октябрдаги 654-сон қарори билан Қирғизистоннинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш концепциясини тасдиқлади. Бу ҳақда Таълими вазирлиги хабар бермоқда. Концепциядаги асосий фикрлар: Мактабни битирадиган ўқувчининг ёши ўзгармайди. Фақат нолинчи синф 1-синфга алмаштирилади, болалар 6 ёшдан мактабга боришни бошлайдилар. Янги тузилма аста-секин кириб келади. 2021 йилдан 2025 йилгача тайёргарлик босқичи бўлиб, бу даврда ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим стандартлари…
Батафсил...Ўшда айрим жамоат транспортларининг ҳаракати вақтинча ўзгарди
Ўш шаҳрининг Монуев кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли, мазкур кўчанинг бир томони ёпилиши муносабати билан Ўш шаҳридаги айрим жамоат транспортлари ҳаракатида вақтинчалик ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. №110 шаҳар микроавтобус йўналишида Ўн-Адир Жийдалик йўналишида А. Шакиров, Ж. Шамшиев, А. Масалиев кўчалари бўйлаб икки томонлама. №12 ДЭУ-12 кичик автобус йўналиши ЎшТУга қараб йўналганда, Масалиев,…
Батафсил...Садир Жапаров мамлакатда генеалогия музейлари ташкил этилишини маъқуллади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда генеалогия (насл-насаб, шажара) музейларини очишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Музейлар тўғрисидаги ва республиканинг музей фонди тўғрисидаги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Қайд этилишича, ўзгартиришлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаган ҳолда Қирғизистон халқи маданиятини ривожлантириш, урф-одат ва анъаналарни сақлаш мақсадида қабул қилинган. Имзоланган қонунга кўра, «Генеалогия музейлари – бу…
Батафсил...Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олди
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олган. Бу ҳақда Қирғизистон Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари Алмазбек Сокеев парламент йиғилишида гапирган. Қайд этилишича, сув Ўзбекистонга Норин, Сўх, Оқбура дарёлари ва мелиоратив каналлар орқали кирган. Қирғизистон Қозоғистонга ҳам 558 миллион куб метр етказиб берган. Вазир ўринбосарига кўра, Қирғизистонда йиғиладиган 47 миллиард куб…
Батафсил...Нурлан Мотуев ҳибсга олинди
31 октябрь куни Бишкекда Нурлан Мотуев қўлга олинди. У миллатлараро адоватни қўзғатишда гумон қилинмоқда. Бишкек шаҳар милициясининг хабар беришича, Мотуев ижтимоий тармоқларда миллий озчилик вакиллари ҳақида салбий фикрлар билдирилган видеони жойлаштирган.
Батафсил...